Ўзбекистон | 09:53 / 16.01.2024
5131
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Криминология тадқиқот институти ташкил этилди 

Институт республикадаги криминоген вазиятга оид тадқиқотларни амалга оширади, суриштирув ва дастлабки тергов органларига услубий кўмаклашади.  

Фото: Getty Images

“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ташкил этилди. 

Институт криминологик фаолиятни илмий ва экспертлик жиҳатдан таъминлашга ихтисослашган, Ички ишлар вазирлиги ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, республика илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Институт раҳбари Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади. 

Институт, жумладан:

  • республикадаги криминоген вазиятга оид чуқур тадқиқотларни амалга оширади, жиноятчилик тенденцияларини тизимли равишда таҳлил ва прогноз қилади;
  • жамоатчилик ўртасида шов-шувга сабаб бўлган жиноятларнинг омилларини аниқлаб, уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда суриштирув ва дастлабки тергов органларига услубий кўмаклашади;
  • криминология соҳаси бўйича мустақил изланувчилик шаклида олий малакали илмий кадрларни тайёрлайди.

Институт ўз вазифаларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади, унинг фаолиятига тўсқинлик қилиш, тадқиқот ҳисоботидаги маълумотларни ўзгартириши учун таъсир кўрсатиш тақиқланади.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани