Жаҳон | 17:39 / 24.01.2024
8648
2 дақиқада ўқилади

Белгород области губернатори: Ил-76 бортидагиларнинг барчаси ҳалок бўлган

У бортдагилар украин ҳарбий асирлари бўлганига аниқлик киритмаган.

Фото: Видеодан кадр

Белгород области губернатори Вячеслав Гладков Корочанский районида ҳалокатга учраган Ил-76 самолёти бортида бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлганини маълум қилди. 

«Корочанский районида транспорт самолёти ҳалокатга учради. У аҳоли яшаш манзили яқинидаги далага қулаган. Бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлган. Ҳозирда ҳалокат жойи ўраб олинган. Барча оператив хизматлар воқеа жойида бўлиб турибди, тергов тадбирлари ўтказилмоқда. Ҳалокат сабабларини ўрганиш учун комиссия воқеа жойига йўл олган», — дейилади Гладковнинг постида.

Россия мудофаа вазирлиги самолёт бортида алмашув учун Белгород областига олиб келинган украиналик 65 нафар ҳарбий асир, самолёт экипажининг олти нафар аъзоси ҳамда асирларни кузатиб бораётган уч нафар ҳарбий бўлганини хабар қилган. Вазирлик ҳалокат сабаблари бўйича ҳозирча маълумот бермаган.

Украина разведкаси ҳам 24 январ куни асирлар алмашинуви ўтказилиши режалаштирилган бўлганини тасдиқлаган, бортда айнан украиналик асирлар бўлгани ҳақидаги маълумот эса рад этилмаган ва тасдиқламаган. «Украинская правда» самолёт қулаши — Украина қуролли кучлари «иши» экани ҳақидаги маълумотини ўзгартириб қўйган. 

Давлат думасининг мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов Ил-76 «Patriot ёки IRIS-T тизимларининг учта ракетаси» билан уриб туширилганини айтган. Унинг сўзларига кўра, бу самолёт ортидан ичида 80 нафарга яқин ҳарбий асирлар бўлган яна бир самолёт ҳавога кўтарилган, аммо уни ортга қайтаришга улгуришган. Депутат Киевдагилар «асирлар қандай етказилиши»дан хабардор бўлганини қўшимча қилган. 

Мавзуга оид