Ўзбекистон | 07:54 / 26.01.2024
4359
2 дақиқада ўқилади

Хитой Ўзбекистон учун 6,5 мингдан ортиқ мутахассис тайёрлашда иштирок этди

Фото: Президент матбуот хизмати

Хитойнинг энг йирик «Синхуа» ахборот агентлиги ҳамда инглиз тилидаги машҳур Psearcher журналида инсон капиталини ривожлантириш соҳасидаги Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигига бағишланган мақолалар чоп этилди.

«Дунё» хабарига кўра, манбалар президент ҳузуридаги давлат бошқарувини ривожлантириш агентлиги халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Тимур Абдуллаевнинг Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлиги кадрлар тайёрлаш ва инсон капиталини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик мавжуд салоҳиятни тўлиқ очишга ёрдам берадиган энг муҳим йўналиш эканлиги ҳақидаги сўзларидан иқтибос келтиради.

«Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида 600 дан ортиқ талаба хитой тилини асосий тил сифатида ўрганмоқда. Бундан ташқари, у бутун мамлакат бўйлаб кўплаб таълим марказларида факултатив сифатида таклиф этилади, - деб хабар қилмоқда ОАВ. – Хитой тарихи, маданияти ва анъаналарини ўрганишни тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида хитой тили марказлари ташкил этилиб, улар ўқув-услубий қўлланмалар, ўлкашунослик бўйича дарслик ва материаллар билан таъминланди. Тошкент ва Самарқандда Конфуций институтлари фаолият кўрсатиб, уларда 1 200 ортиқ Ўзбекистон фуқаролари хитой тилини ўрганмоқда».

Кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик давом этмоқда, бу икки халқнинг яқинлашишига хизмат қилмоқда. Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда Хитой Ўзбекистон учун 6,5 мингдан ортиқ мутахассис тайёрлаган ва бу мамлакатни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга фаол ҳисса қўшмоқда. 

Ўзбекистон давлат хизматчиларининг Хитойда малака ошириш курсларини ташкил этиш борасида ҳам самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Охирги беш йилда 4,2 мингга яқин давлат хизматчиси ушбу дастурларда иштирок этди. Малака ошириш дастурлари қашшоқликни қисқартириш, қишлоқ хўжалиги, давлат бошқаруви, тадбиркорлик, иқтисодиёт ва молия, энергетика, таълим, туризм ва бошқа соҳаларни қамраб олди.

Мавзуга оид