Жаҳон | 14:55 / 07.02.2024
14391
3 дақиқада ўқилади

Донбассда яна эвакуация кетмоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 713-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Зеленский Украина қуролли кучлари таркибида Пилотсиз тизимлар кучларини тузиш тўғрисидаги фармонини имзолади.
  • Олий рада Украинада ҳарбий ҳолат ва умуммиллий сафарбарликни 13 майга қадар узайтирди. Бу муддатлар ўнинчи бор узайтирилмоқда.
  • «Коммерсант» нашри ёзишича, Путин 23 февралдан 8 мартга қадар бўлган вақт оралиғида Федерал кенгашга мурожаат қилади.
  • Январ ойида Россияда нефтни қайта ишлаш ҳажми камайган. Бунинг сабабларидан бири — украин дронларининг шундай заводларга қилинган ҳужумлари бўлди.
  • Москвада суд ёзувчи Борис Акунинни терроризмни оқлаш айблови билан сиртдан ҳибсга олди, Украина президенти офиси собиқ маслаҳатчиси Олексий Арестовичга эса терроризмга чорлов моддаси бўйича шундай чора кўрилган.
  • Харкив областида меҳмонхонага ракета зарбаси оқибатида икки ойлик чақалоқ ҳалок бўлди.

Аннексия қилинган Қримда ФВВ Storm Shadow ракетаси парчаларини ўрганмоқда

Севастопол ихтисослаштирилган отряди Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими уриб туширгани айтилган Storm Shadow қанотли ракетасини қисмларга ажратмоқда. Фото 2024 йил 1 феврал куни эълон қилинган, бу парчалар қачон ва қандай ҳолатда қулагани ҳақида аниқ маълумот йўқ
Виктор Коротаев / Коммерсант / Sipa USA / Vida Press
Виктор Коротаев / Коммерсант / Sipa USA / Vida Press
Виктор Коротаев / Коммерсант / Sipa USA / Vida Press
Виктор Коротаев / Коммерсант / Sipa USA / Vida Press

Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги артиллерияси 

Украиналик артиллериячилар Креминна йўналишидаги фронт чизиғида
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press
Артиллерия снарядлари олдидаги аскар
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press

Донецк областида тинч аҳоли вакиллари эвакуацияси 

Россия томонидан штурм қилинаётган Авдийивка шаҳридан бўлган Наталя Неврюева (65 ёш) Донецк областидаги Покровск шаҳридан эвакуация қилинишини кутмоқда.
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Новодонецке қишлоғидан бўлган Раиса Филатова (70 ёш) ва краматорсклик Володимир (77) уларни фронт чизиғи яқинидан мамлакатнинг нисбатан хавфсиз ҳудудларига олиб кетаётган поезд купесида.
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Донецк областининг Украина назоратида қолаётган йирик шаҳар бўлмиш Покровскда поезд машинисти. Тинч аҳоли шу ердан Украинанинг нисбатан хавфсиз ҳудудларига эвакуация қилинмоқда
Oleh Arkhanhorodsky / Global Images Ukraine / Getty Images
Донецк областидан эвакуация чоғидаги видолашув
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид