«Арсенал»да яна бир реванш, «Барса» кўтарилмоқда. Европада кун ўйинлари
Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият.
Англия: Эмери тен Ҳагдан саккиз очкога ўзиб кетди
«Манчестер Юнайтед» – «Фулҳэм» 1:2
Голлар: 0:1 – 65 Басси, 1:1 – 89 Магуайр, 1:2 – 90+7 Ивоби.
«Манчестер Юнайтед» – Онана, Диогу Далот, Варан, Магуайр, Линделеф, Каземиро (Мактоминей, 53), Бруну Фернандеш, Майну (Диалло, 80), Форсон (Эриксен, 53), Гарначо, Рэшфорд.
«Фулҳэм» – Лено, Кастан, Адарабиойо, Басси, Робинсон, Рид (Траоре, 77), Уилсон (Диоп, 81), Перейра (Кэрни, 68), Лукич, Ивоби, Родриго Муниз.
Огоҳлантиришлар: Адарабиойо (25), Магуайр (36), Перейра (42), Уилсон (45), Лено (90), Бруну Фернандеш (90), Кэрни (90).
Англияда шанба кунги ўйинлар дастури топ-4 учун курашаётган ёки ҳали ҳам бу ўринлардан умид узмаган жамоаларнинг ўйинлари билан бошланди. «Олд Траффорд»даги ўйин илк дақиқаларданоқ қизиқарли кечдики, биринчи бўлим якунларига кўра таблода ҳисоб очилмай қолгани бир тушунмовчиликдек кўринарди. 45 дақиқалик давомида томошабинлар кўплаб голли вазиятлар, жумладан тўп дарвоза устунига тегишига, шунингдек Онана ва Ленонинг ажойиб сейвларига гувоҳ бўлишди. «Фулҳэм» дарвозабони қутқара олмайдиган ҳолатда ҳам Гарначонинг зарбасини Робинсон бош билан қайтариб юборди. Гол эса ўйиннинг бир соати ўтганидан кейин урилди, тўп бурчакдан узатиб берилганида ҳимоячи Басси уни тўсин остидан дарвоза тўрига йўллади.
Шанба кунги ўйинда ҳужумчилар нишонни аниқ ололмаганида — одатда рақиб ҳужумларини тўхтатиш билан машғул бўладиганлар масъулиятни зиммасига олишди. Ўйин охирларида Магуайр «МЮ»ни қутқарувчи вазифасида пайдо бўлди, у бир неча вазиятларга эга бўлди ва ниҳоят Бруну Фернандешнинг зарбасидан кейин қайтган тўпни дарвоза тўрига жойлади. Аммо Ҳаррининг бу мавсумдаги илк голи очко келтира олмади, қўшимча дақиқаларда унинг ўзи барчасини йўққа чиқарди. Айнан Магуайр майдон марказида рақибни осонгина ўтказиб юборди ва бу ҳужум Ивобининг голи билан якунланди, бу «дачачилар»нинг «МЮ» майдонида 2009 йил декабрдан буён илк ғалабасига айланди.
«Астон Вилла» – «Ноттингҳем Форест» 4:2
Голлар: 1:0 – 4 Уоткинс, 2:0 – 29 Дуглас Луис, 3:0 – 39 Дуглас Луис, 3:1 – 45 Ниакате, 3:2 – 48 Гиббс-Уайт, 4:2 – 61 Бэйли.
«Астон Вилла» – Мартинес, Кэш, Лангле, Пау Торрес (Чемберс, 46), Морено (Дин, 59), Бэйли, Рэмзи, Макгинн, Дуглас Луис, Тилеманс (Дзаниоло, 81), Уоткинс.
«Ноттингҳем Форест» – Зелс, Уилямс, Фелипе (Омобамиделе, 46), Мурилло (Тоффоло, 46), Ниакате, Гиббс-Уайт (Рейна, 81), Домингес (Йейтс, 73), Данило, Ҳадсон-Одои, Эланга, Авонийи (Ориги, 46).
Огоҳлантиришлар: Мурилло (15), Фелипе (45), Морено (57).
Бирмингҳемдаги параллел учрашувда «Астон Вилла» қийинчиликсиз ёрқин ғалабага эришди. Аниқроғи, биринчи бўлим охирида ва иккинчи бўлим бошида «Ноттингҳем» иккита гол уриб, вазиятни бироз мураккаблаштирди. Аммо мезбонлар бунгача учта гол уриб олишганди. Таянч зонаси вакили Дуглас Луиз бу мавсумдаги саккизинчи ва тўққизинчи голларини урди, Уоткинс ҳам одатий ишини бажарди, энди у гол+пас тизимида 24 балл (14+10) жамғарган. Жавоб голларидан кўп вақт ўтмасдан Бэйли орадаги фарқни тиклади. Жамоа бу йил бошидан буён ўз майдонида илк ғалабасини нишонлади. Бу эса «Тоттенҳэм»нинг қолдирилган ўйинда (бу турдаги рақиб «Челси» Англия лигаси кубоги финалида ўйнайди) қандай натижа қайд этии.
«Борнмут» – «Манчестер Сити» 0:1
Гол: 0:1 – 24 Фоден.
«Борнмут» – Нето, Смит, Сенеси (Февр, 80), Забарний, Керкез (Синистерра, 88), Кристи (Унал, 88), Кук, Таверне (Уаттара, 68), Клюйверт (Скотт, 69), Соланке, Семено.
«Манчестер Сити» – Эдерсон, Аке, Рубен Диаш, Аканжи, Стоунз, Ковачич (де Брюйне, 84), Бернарду Силва, Родри, Фоден, Матеуш Нунеш (Доку, 63), Ҳоланд (Алварес, 75).
Огоҳлантиришлар: Кук (38), Сенеси (70), Бернарду Силва (87), де Брюйне (90).
Бош соврин учун даъвогарлардан бирининг ўйини натижаси эса олдиндан маълум эди, чунки «Борнмут» ва «Манчестер Сити» — турлича вазн тоифасидаги рақиблардир. Хосеп Гвардиола бу жамоага қарши барча 13 ўйинида ғолиб чиққан. Қолаверса, «шаҳарликлар» таркибида «олчалар» жамоаси бўйича ҳақиқий мутахассис мавжуд. Ва бу Ковачичнинг ажойиб узатмасидан кейин тўпни дарвозабонга қарата тепган Ҳоланд эмас, балки қайтган тўпни дарвоза тўрига киритиб юборган Фодендир.
Ушбу яримҳимоячи «Борнмут»га қарши қаторасига тўрт ўйинда гол урган ва навбатдаги голи билан «Сити» тўпурарлари рўйхатида Маҳрезни (44) қувиб ўтди. Жазоирлик футболчи аллақачон Саудия Арабистонида тўп сурмоқда, Фоден эса ҳали 23 ёшда ва унинг асосий ўйинлари ҳали олдинда. Ҳавбек бу мавсумда барча турнирлар доирасидаги голлари сонини 16 тага етказди — бу унинг мавсумлар бўйича шахсий рекорди, ҳали феврал ва мавсум якунигача натижа янада яхшиланиши тайин. Бу ғалаба Англияда жамоалар ҳал қилувчи паллага кириб бораётган ва охирги турга қадар давом этиши кутилаётган чемпионлик пойгасида муҳим аҳамиятга эга. Энди амалдаги чемпион пешқадам «Ливерпул»ни бир очколик фарқ билан таъқиб қилмоқда. Қолаверса, «Сити» барча турнирлар қўшиб ҳисобланганда ҳозирданоқ сафар ўйинларида фантастик даражада муваффақиятли ўтган олдинги мавсумдагидан кўпроқ ғалабага (14) эришди.
«Арсенал» – «Нюкасл» 4:1
Голлар: 1:0 – 18, автогол Ботман, 2:0 – 24 Ҳавертц, 3:0 – 65 Сака, 4:0 – 69 Кивер, 4:1 – 84 Уиллок.
«Арсенал» – Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Кивер, Эл-Ненни, Жоржинио, Эдегор (Смит-Роу, 76), Райс, Ҳавертц (Нкетиа, 76), Мартинелли (Троссар, 64), Сака (Нелсон, 76).
«Нюкасл» – Кариус, Триппиер, Шер, Ботман (Ласселс, 73), Ливраменто (Бёрн, 73), Бруно Гимараэс (Уиллок, 73), Лонгстафф, Майли, Алмирон (Мерфи, 64), Гордон, Исак (Барнс, 64).
Огоҳлантириш: Эдегор (7).
Позицион ҳужумда рақиб мудофаасини ёриб ўтишнинг имкони бўлмаса — бурчак зарбаси ишлаш керак, уёғини эса Габриэл Магалянс ҳал қилади. «Арсенал»нинг олтин қоидаси яна иш берди, лекин бразилиялик ҳимоячи ўзи гол уришига ҳам тўғри келмади. Кариус унинг зарбасини дарвоза чизиғи устида тўхтатди, аммо «Нюкасл» ҳимоячилари шу қадар ваҳимага тушишдики, Ботман тўпни ўз жамоаси дарвозасига киритиб юборди. Шундан кейин «канонирлар» рақиб ўзига келишига йўл қўймасдан, уни прессинг билан бўғиб ташлади. «Қарғалар» тўп йўқотилганида Жоржинионинг узун пасидан кейин шунчаки ҳимояга қайта тизила олмади, ўнг қанотда очилган Габриэл Мартинелли марказдаги Ҳаверцни голли пас билан таъминлади.
Биринчи бўлимда меҳмонлар бирор марта зарба бермади, бирор марта бурчак зарбаси ижро этмади ва рақиб жарима майдонида бирор марта тўпга тегина олмади. Зарбалар сони бўйича кўрсаткич 12:0.
Эдди Ҳау жамоасининг «Эмирейтс»да комплекси сақланиб қолмоқда, «Нюкасл» бу ердаги олдинги 11 учрашувда фақат бир бор дурангга эришган. Биринчи бўлим йирикроқ ҳисобда якунланиши мумкин эди, аммо ҳужумларни якунлашда аниқлик етишмади. Иккинчи бўлим бошида эса меҳмонлар бунинг учун жазолаши мумкин эди, аммо Исакнинг зарбаси бироз хато кетди. У алмаштирилганидан бир дақиқа ўтиб эса Сака рақиб ҳимоячиларини ёш болалардек алдаб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Кейин эса яна бир корнер гол келтирди. Кивёрнинг бош билан берган зарбасидан кейин тўп аввалига Майлига, кейин Кариусга тегиб дарвозага кирди. Гол барибир «Арсенал» ҳимоячиси номига ёзилди. Шу тариқа, бу мавсумда жамоанинг 18 нафар турли футболчиси ўз номига гол ёздириб қўйди.
Микел Артета асосий етакчиларни кейинги ўйинлар учун асраш мақсадида майдондан олганидан кейингина, меҳмонлар битта жавоб голи урди, бу гол ҳам лондонликларнинг собиқ футболчиси Уиллок номига ёзилди.
Шу тариқа, «канонирлар» биринчи даврадаги аламли мағлубият (0:1) учун қасос олди. Жамоа бу мавсумда бунгача ҳам биринчи учрашувлардаги мағлубият учун кейинги ўйинларда рақибларни аямаганди («Ланс» 6:0, «Вест Ҳэм» 6:0) .
Қаторасига олти учрашувда ғалаба, учта ўйинда жами 15 гол урилган йирик ғалабалар — агар ЕЧЛда «Порту»дан учралган мағлубият бўлмаганида барчаси идеал кўриниш олган бўларди. Аммо Артета жамоасида жавоб учрашуви бор, АПЛда эса — «Манчестер Сити»дан бир, «Ливерпул»дан икки очко ажратиб турибди. Шу билан бирга, лондонликлар тўплар нисбатига кўра (+39) энг яхши натижани қайд этмоқда, бу эса мавсум якунида очколар тенг келиб қолган тақдирда қўл келиши мумкин.
Испания: де Йонгнинг тарихий голи ва «Атлетико»да йўқотиш
«Барселона» – «Хетафе» 4:0
Голлар: 1:0 – 20 Рафиня, 2:0 – 53 Жоау Феликс, 3:0 – 61 де Йонг, 4:0 – 90+ Лопес.
«Барселона» – тер Стеген, Кунде, Араухо, Кубарси, Жоау Канселу (Форт, 84), Кристенсен (Ромеу, 77), Гундўған (Педри, 83), де Йонг, Рафиня (Роке, 77), Жоау Феликс (Лопес, 63), Левандовски.
«Хетафе» – Сория, Иглесиас (Кармона, 46), Алдерете, Альварес, Жене (Аленя, 68), Рико, Максимович (Мата, 67), Миля, Мориба (Сантияго, 77), Гринвуд (Оскар Родригес, 67), Майорал.
Огоҳлантиришлар: Гундўған (37), Алдерете (37), Жене (48), Рико (50), Сантияго (90).
Бу рақибларнинг биринчи даврадаги учрашуви Хавининг белгиланмаган пеналти учун ҳакамларга эътирози билан ёдда қолганди. Ўтган баҳорда эса «Барселона» бош мураббийи «Хетафе»нинг уй стадиони ҳолатидан норози бўлиб, тўп жуда секин ҳаракатланишидан шикоят қилганди. Муаммолар турлича, аммо натижа — бир хил бўлган. Кўк-анорранглилар бу рақибга қарши қаторасига икки ўйинда голсиз дурангга кўнишга мажбур бўлган, ўзаро сўнгги тўрт ўйинда «Хетафе» дарвозасига атиги бир гол урганди.
Бу сафар эса каталонияликлар том маънода «ёриб ташлади» ва Кунденинг пасидан кейин дарвозабон билан яккама-якка чиқиб бориб ҳисобни очган Рафиня биринчи бўлимнинг ўзида ҳет-трик расмийлаштириши мумкин эди. Натижада унинг зарба беришдаги хатолари қимматга тушиши ҳам мумкин эди, иккинчи бўлим бошида Милянинг зарбасидан кейин дарвоза устуни мезбонларни голдан қутқарди. Фақат жароҳатдан тикланиб сафга қайтган Жоау Феликснинг аниқ зарбаси вазиятни тинчлантирди, уни таянч зонаси вакилига айланган Кристенсен қулай вазиятга чиқариб юборганди. Шундан кейин «Барса» ноқулай рақибни узил-кесил таслим этишга қарор қилди ва камида «Жирона» тур ўйинини ўтказадиган душанба кунигача иккинчи ўринга кўтарилди. Аҳён-аҳёнда гол урадиган Френки де Йонгнинг голи эса кўк-анорранглилар учун 11-мингинчи голга айланди.
«Алмерия» – «Атлетико» 2:2
Голлар: 0:1 – 2 Корреа, 1:1 – 27 Ромеро, 1:2 – 57 Де Паул, 2:2 – 64 Ромеро.
«Алмерия» – Луиш Машимиану, Пубил, Эдгар Гонсалес, Радованович (Чуми, 69), Ланга, Виера (Мелеро, 78), Робертоне (Лопи, 82), Баба, Ромеро (Аррибас, 69), Эмбарба, Лосано (Баптистао, 78).
«Атлетико» – Облак, Молина, Савич, Габриэл Паулиста, Рейнилду, Коке (Лиоренте, 46), Де Паул (Витцел, 82), Барриос, Корреа (Саул, 70), Депай (Мората, 69), Лино (Рикелме, 46).
Огоҳлантиришлар: Рейнилду (40), Эмбарба (90).
Корреанинг тезкор голи «Атлетико» учун алдамчи бўлиб чиқди, мавсум бошидан буён ҳали бирор ғалабага эриша олмаганига қарамай, «Алмерия» ўйин сифати борасида умидсиз ҳолатда эмаслигини яна бир бор намойиш этди. Мадридликлар буни ёддан чиқарганди ва «Милан»дан ижарага олинган 19 ёшли аргентиналик Лука Ромеро таниқли ватандоши Де Паулни рақибни менсимаслик учун жазолади. Бу ҳолатда Облак ҳам «матрасчилар»ни қутқара олмади. Иккинчи бўлимда Де Паул айбини ювиб, фаворитга устунликни қайтарганди, лекин кўп ўтмай яна Ромеро жавоб қайтарди. Жароҳатдан тикланиб сафга қайтган Моратанинг ўйин охиридаги хавфли зарбаси эса қайтарилди. Шу билан бирга, қўшимча дақиқаларда Мелеро меҳмонларни очиқчасига кечирди. Бу натижадан кейин Диего Симеоне «Атлетик»нинг «Бетис»га сафари натижасини кутади, бу ўйинда басклар ғалаба қозонса, тўпланган очколар сони бўйича мадридликларга етиб олиши мумкин.
Германия: Тухелнинг табассуми
«Бавария» – РБ «Лейпциг» 2:1
Голлар: 1:0 – 56 Кейн, 1:1 – 70 Шешко, 2:1 – 90+1 Кейн
«Бавария» – Нойер, Дайер, де Лигт, Геррейру, Павлович (Ким Мин Жэ, 81), Горетцка, Киммиҳ, Мюллер (Лаймер, 65), Сане (Тел, 65), Мусиала (Шупо-Мотинг, 84), Кейн.
РБ «Лейпциг» – Бласвиҳ, Ҳенриҳс, Орбан, Симакан, Раум, Шлагер, Олмо, Айдара (Кампл, 74), Симонс, Опенда (Поулсен, 73), Шешко.
Огоҳлантиришлар: Павлович (38), Орбан (41), де Лигт (59), Мусиала (66), Шлагер (67), Симакан (78).
«Бавария» катта эҳтимол билан 12 йил ичида илк бор мавсумни совринсиз якунлайди, Томас Тухел эса ёзда Мюнхен билан шарафсизларча хайрлашади. Унинг истеъфоси — аниқ факт ва мураббий ўзи тан олганидек, унинг штаби жамоани янги даражага олиб чиқа олмади. Тухел даврида айрим рекордлар қайд этилди, аммо улар барибир «Байер»нинг 33 учрашувдан иборат мағлубиятсиз сериясига тенг кела олмайди, уйдаги юбилей мингинчи ўйинини тахтдан ағдарилган гегемон мураббийсиз ҳам ўтказа оларди.
«Бавария»нинг айни вақтдаги энг асосий мотивацияси — Чемпионлар лигасида. Барибир бундеслигада топ-4 дан чиқиб кетиш эҳтимоли кам. Миллий биринчиликда фақат локал вазифалар актуал эди. «Байер»га орадаги фарқни янада оширишга йўл қўймаслик, тонусни сақлаб туриш ёки Тухел бошқарувида ниҳоят «Лейпциг»ни енгиш. Учинчи мақсадга биринчи бўлимдаёқ эришиш мумкин эди, аммо Бласвиҳ мураккаб зарбани устунга йўналтиришни уддалади, яккама-якка вазиятга чиқиб борган Сане ортиқча ўйлаб юборди, Кейн эса қайчи услубида гол уришга эриша олмади.
«Ҳўкизлар» жамоаси бу таҳдидларни бартараф эта олди ва танаффусдан кейин ўзлари фаоллашишди. Лекин бу орқа чизиқда ҳудудлар очиқ қолишига олиб келди ва «Бавария» бундан фойдаланди. Марко Розенинг иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйнаш тўғрисидаги қарори Кейннинг голи туфайли хато бўлгандек кўриниши мумкин, аммо «Лейпциг» ўз ўйинини топиб олганди. Шешко яққол голли вазиятдан Нойернинг ёрқин ўйини туфайли фойдалана олмаган бўлса, янада мураккаброқ вазиятда форвардга рақиблар ёрдам бериб юборди — дарвозабонга эса халақит берилди — тўп вазиятни тузатишга уринган Горецканинг оёғи орқали дарвоза тўрига бориб тушди.
Вазият мураккаб тус олди, аммо «Бавария» ниҳоят ғолиблик менталитетини ёдга олди. Қўшимча дақиқаларда Дайер ўнг қанотда очилган Шупо-Мотингни топди ва унинг жарима майдони марказига узатмасидан кейин Кейн меҳмонлар ҳимоячилари босими остида турганига қарамай тўпни тўхтатмасдан дарвоза тўрига йўллади. Англиялик футболчининг мюнхенликлар клуби сафидаги 31-голи (бундеслигада 27-гол) амалда кўп нарсани ўзгартирмайди. «Байер» билан орадаги фарқ саккиз очкони ташкил этмоқда, аммо, «Барселона» билан бўлгани каби, бош мураббий мавсум якунида кетиши ҳақидаги хабар натижаларга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Жамоада ўзгариш кўзга ташланмоқда, Тухел эса ғалаба голидан кейин ниҳоят табассум қила бошлади.
Кун статистикаси
- «Брайтон» яримҳимоячиси Гросс АПЛда бир мавсумда камида ўнта голли узатма берган 4-немис футболчисига айланди.
- «Монца» йил бошидан буён 4 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва бу борада А серияда «Торино» билан биргаликда етакчилик қилмоқда.
- «Манчестер Юнайтед» Алекс Фергюсон кетганидан буён 5-марта бир мавсумда камида 10 та мағлубиятга учради. Жамоа сўнгги икки мавсумда «Олд Траффорд»даги ўйинларда жами ўн бор ютқазган.
- ПСВ ҳужумчиси Люк де Йонг Нидерландия чемпионатида 8-бор ҳет-трик қайд этди. XXI асрда у бу кўрсаткич борасида фақат Кюйт ва Ҳунтелардан (9 тадан) ортда.
- Бир мавсумда 70 гол — «Фенербаҳче» тарихидаги иккинчи кўрсаткич. 1988/89 йиллар мавсумидаги рекордни такрорлаш учун «канарейкалар» қолган 11 турда яна саккизта гол уриши етарли бўлади.
- «Манчестер Сити» дарвозабони Эдерсон Англия чемпионати ўйинларида 110-бор дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва Ҳартга тегишли бўлган клуб рекордини янгилади.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
-
Хитойда 35 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қатл этилди
Жаҳон | 17:36
-
Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига квоталарни камайтириши мумкин
Жаҳон | 17:22
-
Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди
Жаҳон | 17:06
Мавзуга оид
12:03
«Сити» 6 та гол урди, «Реал» биринчи ўринга қайтди. Кун ўйинлари
12:10 / 19.01.2025
АПЛда чемпионлик пойгаси тугамоқда, «Барса» ноқулай рақибини яна енга олмади. Кун ўйинлари
12:01 / 17.01.2025
«МЮ»да камбэк, «Реал» ўзига муаммо туғдирди. Кун ўйинлари
12:25 / 16.01.2025