Мурожаатларда рейсларнинг бир неча соатга кечикиши, йўловчиларга ўз вақтида аниқ ахборот берилмаслиги, сифатсиз хизмат кўрсатилиши, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиниши каби ҳолатлар қайд этилган.
Билдирилишича, айрим ҳолларда ташувчининг айби билан кечиккан рейслар бўйича йўловчиларга компенсация ёки муқобил ечим таклиф этилмаган. Бу эса фуқароларнинг вақти, маблағи ва режаларига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Қўмита маҳаллий авиарейслар ташувчининг айби билан кечикканда йўловчиларга компенсация тўланиши ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолатларини очиқ манбалар асосида ўрганмоқда.
Рақобат қўмитаси авиакомпаниялардан рақамли платформаларидаги ахборотларни тўлиқ тақдим этиш ва қонунчиликка мувофиқлаштиришларини, фуқаролардан эса ушбу соҳадаги ўз таклиф ва эътирозлари юзасидан мурожаат этишларини сўрамоқда.














