Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барча давлат идораларида энергия менежери лавозими жорий этилади
2025 йил 1 январдан барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларида амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги бўйича вазифалар юклатилади ҳамда энергия менежери лавозими киритилади.
“Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни янада жадаллаштириш ва республиканинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2025 йил 1 январдан барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларида амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги бўйича вазифалар юклатилади ҳамда энергия менежери (Energy Efficiency Manager) лавозими киритилади.
Раҳбарият учун энергия ресурсларини тежаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни жорий этиш бўйича асосий кўрсаткичлар (KPI) жорий этилади.
Энергетика вазирлиги марказий аппаратида умумий штатлар сони доирасида барча ташкилот ва корхоналарда энергия ресурслари истеъмолининг таҳлилини ўтказиш билан шуғулланувчи таркибий бўлинма ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Энергетика вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Ҳудудий бошқарма 1 нафар раҳбар, электр энергияси таъминоти бўйича 1 нафар мутахассис, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича 1 нафар мутахассис, маҳаллий ва импорт кўмир таъминоти бўйича 1 нафар мутахассис ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия самарадорлиги бўйича 1 нафар мутахассис ходимдан иборат бўлади.
Мавзуга оид
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
10:26 / 27.12.2025
Ўзбекистонда энергия ресурслари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари эълон қилинди
12:15 / 13.12.2025