“Дунё” хабарига кўра, Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг North East Healthcare/Srishti Hospitals компанияси бош ижрочи директори, Самарқанд шаҳридаги Zarmed Pratiksha Ўзбекистон - Ҳиндистон қўшма шифохонаси асосчиси Нишант Бажаж билан учрашув ўтказди.

Ҳиндистонлик тадбиркорнинг маълум қилишича, бугунги кунда Zarmed Pratiksha қўшма корхонасининг Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида диагностика марказлари ташкил этилган. 2024 йилда Тошкент шаҳрида янги тиббиёт марказини бунёд этиш бўйича ташкилий масалалар ўрганиб чиқилмоқда. Шу мақсадда 2 миллион доллар атрофида хорижий инвестиция жалб этиш кўзда тутилган.

Мулоқот давомида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Ўзбекистонлик тиббиёт мутахассисларининг Ҳиндистоннинг етакчи тиббиёт муассасаларида малака ошириши, тажрибали ҳинд врачларининг Самарқанд шаҳридаги қўшма шифохонада мунтазам фаолият юритишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.