Украина суди 15 нафар россиялик ҳарбийни сиртдан 12 йилга ҳукм қилди
Чернигов суди 15 нафар россиялик аскарни тинч аҳолига нисбатан шафқатсиз муносабатда айбдор деб топди. Улар сиртдан 12 йилга ҳукм қилинди.
Чернигов туман суди 15 нафар россиялик ҳарбий хизматчини Чернигов вилояти Ягодное қишлоғида тинч аҳолига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани, уруш қонунлари ва урф-одатларини бузгани учун 12 йилга озодликдан маҳрум қилди. Суднинг 11 март, душанба куни маълум қилишича, ҳукм айбланувчилар иштирокисиз чиқарилган.
Тергов маълумотларига кўра, россиялик ҳарбийлар Ягодное қишлоғини 2022 йил 3 мартдан 31 мартгача эгаллаб олиш чоғида маҳаллий аҳолини қишлоқ мактаби ертўласида мажбуран ушлаб турган. Кичкина хонада 368 киши, жумладан, 69 нафар вояга етмаганлар сақланган. Украина Бош прокуратураси маълум қилишича, маҳаллий аҳоли қўмондонлик пунктини Украина қуролли кучларининг эҳтимолий ҳужум ҳаракатларидан ҳимоя қилиш учун «тирик қалқон» сифатида фойдаланилган.
«Ғайриинсоний сақлаш шароитлари ва зарур тиббий ёрдам кўрсатилмагани туфайли ўн нафар тинч аҳоли «ўлим ертўласида» ҳалок бўлди», — дейилади департамент матбуот баёнотида.
2022 йил июн ойида Украина бош прокурори Ирина Венедиктова Чернигов вилоятидаги қотилликларга алоқадор бўлган тўққиз нафар россиялик ҳарбийнинг шахси аниқланганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, мактаб ертўласида ҳалок бўлган ўн нафар тинч фуқародан ташқари россиялик ҳарбийлар Ягодноеда 9-28 март кунлари яна 17 кишини ўлдирган. Украина прокуратураси маълумотларига кўра, барча айбланувчилар Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округининг 41-қўшма армияси 55-алоҳида мотоўқчилар бригадаси турли бўлинмаларида – Тива шаҳрида жойлашган 55115-ҳарбий қисмда хизмат қилган.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
14:56 / 12.11.2024