Иқтисодиёт | 12:08 / 27.03.2024
10447
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги бозорларда кунлик патта нархлари оширилади

Пойтахт бозорларида савдонинг бир талай турлари учун патта нархи ўртача 20-30 фоизга қимматлашади.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳар ҳокими томонидан «Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида»ги қарор имзоланди.

Қарорда Тошкент бозорларида савдонинг бир талай турларига патта нархини ўртача 20-30 фоизга ошириш кўзда тутилган. Янги патта нархларининг миқдори қуйидагича ўзгарган:

Бозорда маҳсулотни савдо ўринларида сотиш, 1 ўрин/1кун:

·       ҳўл мевалар (анор, олма, нок ва бошқа) – 15 000 сўм (ҳозир 12 000 сўм);

·       цитрус ва тропик мевалар – 32 000 сўм (ҳозир 25 000 сўм);

·       қуруқ мевалар (туршак, майиз, писта, бодом) – 33 000 сўм (ҳозир 26 000 сўм);

·       сабзавотлар – 10 000 сўм (ҳозир 8000 сўм);

·       полиз маҳсулотлари (қовун, тарвуз) – 28000 сўм (ҳозир 22000 сўм);

·       гўшт маҳсулотлари – 3 5000 (ҳозир 27 000 сўм).

Ўзгарган нархларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали кириб, танишишингиз мумкин.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид