Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов ЎзАга берган интервюсида шаҳардаги 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга қўйилиши юзасидан изоҳ берди.

“Бозорлар энг оғир йўналишлардан бири. Халқимиз орасида “Бозор ва мозорга тегма”, деган нақл бор ва ушбу гапнинг ортида асосли хавотирлар ётибди. Аҳолимиз ўрганган ва насибасини топаётгани жойлар ўзгарса, албатта, безовта бўлади, аммо айтиш лозимки, ҳозирги бозорлар кўриниши билан ҳам, бизнес модели билан ҳам замонавий талабларга жавоб бермайди. Шунинг учун 35 та давлат бозори ва савдо мажмуаси инвесторларга таклиф этилмоқда. Лекин бир нарсани аниқ айтаман: бирорта бозор ёпилмайди ва ўз функциясини йўқотмайди.

Инвесторга учта қатъий шарт қўйилади: белгиланган ҳажмдаги савдо расталарини замонавий шаклда қуриб давлатга топшириш, мавжуд тадбиркорларнинг иш ўринларини сақлаш ва етарли сиғимдаги автотураргоҳ барпо этиш. Инвестор фақат самарасиз фойдаланилаётган майдонларда савдо, хизмат ва кўнгилочар объектлар қуриш ҳуқуқини олади.

Экобозор бу модел ишлашини кўрсатди. Халқаро тажриба ҳам бор – Роттердамдаги Markthal ёки Лиссабондаги Time Out Market тарихий бозор функцияси сақланган ҳолда шаҳарнинг энг гавжум нуқталарига айлангани бунга мисол бўла олади. Бизнинг бозорларимиз ҳам миллий муҳитини сақлаган ҳолда айнан шундай ривожланиши керак”, – деди Умрзоқов.

27 июл куни имзоланган президент қарорига асосан, Тошкентдаги қуйидаги бозорлар ва савдо комплекслари оммавий савдоларга чиқарилади:

Т/р

Бозор ва савдо комплекслари, уларнинг шохобчалари

Манзили

Ер майдони
(га)

Бино-иншоот майдони
(кв. метр)

1.

«Наврўз деҳқон бозори» АЖ

М. Улуғбек тумани, Гулсанам ва Буюк ипак йўли кўчалари кесишмаси

1,68

9 354

2.

«Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ

Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 156А-уй

12,2

137 911

3.

«Бек тўпи савдо комплекси» МЧЖ

Чилонзор тумани, ТХАЙ кўчаси, 12-уй

2,0

12 815

4.

«Сергели деҳқон бозори» АЖ

Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, 6-уй

2,7

5 868

5.

«Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори» МЧЖ

Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, 3а-уй

23,7

60 691

6.

«Паркент универсал савдо комплекси» АЖ

Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 74-уй

2,7

2 674

7.

«Янгиобод ихтисослашган бозор» МЧЖ

Яшнобод тумани, Толариқ кўчаси, 1-уй

15,1

88 647

8.

«Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ

Яшнобод тумани, Бешариқ кўчаси, 1-уй

5,4

24 061

9.

«Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖ

Олмазор тумани, Қора Қамиш-1 даҳаси, 21-уй

0,8

2 633

10.

«Фарҳод деҳқон бозори» АЖ

Учтепа тумани, «Гузар» МФЙ, Г9А-мавзе

5,4

20 184

11.

«Ўрикзор савдо комплекси» МЧЖ

Учтепа тумани, Ўрикзор мавзеси

9,2

100 685

12.

«Қўйлиқ деҳқон бозори» АЖ

Бектемир тумани, Фарғона йўли кўчаси бозор майдони

4,4

25 303

13.

«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Бўз» шохобчаси

М. Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 37-уй

0,75

1261

14.

«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Яланғоч» шохобчаси

М. Улуғбек тумани, Яланғоч кўчаси

0,26

1844

15.

«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Қорасув 2» шохобчаси

М. Улуғбек тумани, Мингбулоқ кўчаси

0,11

443

16.

«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Авайхон» шохобчаси

М. Улуғбек тумани, Қорасув-6 Семашко кўчаси

0,01

120

17.

«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Наврўз» шохобчаси

М. Улуғбек тумани, Шукур Бурхонов, 24-уй

0,19

788

18.

«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Улуғбек» шохобчаси

М. Улуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчаси, Хуросон кўчаси

0,05

431

19.

«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Ширин» шохобчаси

М. Улуғбек тумани, ТТЗ-2 Аҳиллик кўчаси

0,41

2444

20.

«Юнусобод деҳқон бозори» АЖнинг «Аҳмад Дониш» шохобчаси

Юнусобод тумани, 13-мавзе, Аҳмад Дониш кўчаси

0,55

2681

21.

«Юнусобод деҳқон бозори» АЖнинг «Ташгрес» шохобчаси

Юнусобод тумани, Ташгрес мавзе, Темур Малик кўчаси, 6-уй

0,01

72

22.

«Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Сергели-7» шохобчаси

Сергели тумани, Сергели-7 мавзеси, М. Турсунзода кўчаси

0,02

236

23.

«Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Сергели-1» шохобчаси

Сергели тумани, Сергели-1 мавзеси, Қипчоқ кўчаси

0,03

342

24.

«Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Қўйлиқ-5» шохобчаси

Сергели тумани, Қўйлиқ-5 мавзеси, Янги Қўйлиқ кўчаси

0,08

553

25.

«Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Қўйлиқ-6» шохобчаси

Сергели тумани, Қўйлиқ-6 мавзеси

0,03

196

26.

«Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Қурувчилар» шохобчаси

Сергели тумани, Қурувчилар мавзеси

0,02

206

27.

«Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Эркин» шохобчаси

Сергели тумани, Чоштепа кўчаси

0,001

19

28.

«Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Чиғатой» шохобчаси

Олмазор тумани, Форобий кўчаси

0,09

57

29.

«Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Чуқурсой» шохобчаси

Олмазор тумани, Гулсарой кўчаси

0,12

246

30.

«Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Шифокорлар» шохобчаси

Олмазор тумани, Камарнисо кўчаси

0,39

1196

31.

«Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Хонаки қушлар ва аквариум балиқлари» шохобчаси

Олмазор тумани, Қора Қамиш кўчаси, 1/20-уй

0,74

2999

32.

«Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Ёшлик» шохобчаси

Олмазор тумани, Талабалар кўчаси

0,11

403

33.

«Янгиобод ихтисослашган бозори» МЧЖга қарашли шохобча

Яшнобод тумани, Катта Янгиобод кўчаси, 1-уй

0,05

406

34.

«Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖга қарашли «Бек-тўпи» автотураргоҳи

Чилонзор тумани, ТХАЙ, «Бек тўпи» савдо комплекси ёнида

0,48

264

35.

«Бешқўрғон савдо» МЧЖ

Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 63-уй

2,16

11 383