Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, ҳолат идоранинг Чирчиқ шаҳри бўлими ўтказган терговга қадар текширувда аниқланган.
Текширувда тижорат банкининг банк хизматлари маркази бўлим бошлиғи О.Р. фуқаролардан қабул қилинган маблағларни кассага кирим қилмагани қайд этилган. У пуллар гўёки қабул қилинганини кўрсатиш учун омонат ҳисобварақларига сохта маълумотлар киритган.
Департаментнинг билдиришича, шу йўл билан 13 нафар фуқарога тегишли жами 1,3 млрд сўм ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.















