24 июл куни соат 06:30 ларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳудудидан ўтувчи "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобил йўлининг 27-километрида ҳайдовчи А.Д. "Laсetti" русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотиши натижасида йўл четидаги дарахтга урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Автомобилда бўлган йўловчилар шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.