Жаҳон | 09:42 / 02.05.2024
4700
2 дақиқада ўқилади

Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди

Украина Қуролли кучларининг уриб туширилган учувчисиз учоқлари Краснодар ўлкаси, Смоленск, Орёл ва Ростов вилоятларида қайд этилган.

Фото: Efrem Lukatsky/AP/dpa/picture alliance

2 май, пайшанбага ўтар кечаси Россиянинг бир қанча ҳудудлари дронлар томонидан ҳужумга учради.

Смоленск вилояти губернатори Василий Анхохин «Украина Қуролли кучларининг Рославл туманидаги фуқаролик энергетика инфратузилмаси объектига ҳужум қилишга уриниши» ҳақида маълум қилди. Қурбонлар йўқ, дейди Анохин. Воқеа жойида фавқулодда вазиятлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ишламоқда.

Краснодар ўлкасидаги Афипский қишлоғи аҳолиси учиб кетаётган учувчисиз учоқлар овози ва қишлоқ тепасида осмонда бир неча портлашлар содир бўлганини маълум қилди. Shot Telegram-канали маълумотларига кўра, Украина учувчисиз учоқлари ушбу ҳудудда жойлашган нефтни қайта ишлаш заводига яқинлашаётганда уриб туширилган бўлиши мумкин.

Ростов вилоятида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Новошахтинск ва Каменск-Шахтинский ҳудудларида иккита дронни йўқ қилди. Вилоят раҳбари Василий Голубевнинг сўзларига кўра, вайронагарчилик ва қурбонлар қайд этилмаган. 

Орёл вилоятида Украина учувчисиз учоқлари энергетика инфратузилмаси объектларига зарар етказди. Вилоят губернатори Андрей Кличковнинг таъкидлашича, ҳужум натижасида Глазуновский ва Свердловск туманларида электр таъминоти қисман узилган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. 

Мавзуга оид