Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди
Довонда қолиб кетган ҳайдовчи ва йўловчиларга чодирларда иссиқ ичимлик ва егуликлар тарқатилиб, ёрдам кўрсатилди.
Фото: Видеодан кадр
А-373 автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи 229-километрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида йўлнинг ҳаракат қисмини лой, қум-тошли масса қоплаган эди.
ФВВ ҳамда тегишли ташкилотларнинг куч воситалари ёрдамида вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича олиб борилган зарур амалий ҳаракатлар натижасида йўлнинг Тошкент-Водий йўналиши соат 00:55 да автомобиллар ҳаракати учун очилди.
Соат 02:45 да Водий - Тошкент йўналиши ҳам очилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Вазият назоратга олинган.
ФВВ ходимлари томонидан довонда қолиб кетган ҳайдовчи ва йўловчиларга чодирларда иссиқ ичимлик ва егуликлар тарқатилиб, ёрдам кўрсатилди.
Мавзуга оид
14:26 / 17.01.2026
ФВВ қутқарувчилари Қамчиқда хандаққа тушиб кетган Nexia-2'ни олиб чиқди
19:22 / 22.12.2025
«Қамчиқ» довонида юк автомобили ҳандаққа қулади
17:38 / 28.10.2025
Cobalt машиналари ортилган трейлер Қамчиқда хандаққа тушиб кетди
13:41 / 18.10.2025