Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, ҳодиса 24 июл куни соат 11:50 атрофида А-373 автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида, Тошкент – Водий йўналишида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотгани оқибатида транспорт воситаси йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетган.

Хабар келиб тушгач, «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.