Хабар қилинишича, Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобил йўлининг 168-километрида соат 8:20 ларда Тошкент-водий йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Isuzu русумли юк автомобилида носозлик келиб чиққан. Ҳайдовчи автомобилни йўлнинг марза қисмига тўхтатиб қўйган.

Шу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Epica русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида юк автомобилининг орқа қисмига келиб урилиши оқибатида ёнғин чиқиб, ҳар икки машина тўлиқ ёниб кетган.

Ҳодиса оқибатида Epica ҳайдовчиси ҳамда бир нафар йўловчиси енгил даражадаги тан жароҳати олган.