Олтита рацияни интернетда сотмоқчи бўлган шахсга чора кўрилди
Янгиариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро мамлакат ҳудудида фойдаланишга рухсат этилмаган 6 дона рацияни интернет тармоғидаги платформалар орқали сотмоқчи бўлганлиги аниқланган.
“Ўзкомназорат” инспекциясининг Хоразм вилоят ҳудудий шуъбаси, вилоят Электромагнит мослашув хизмати ҳамда Янгиариқ туман ИИБ томонидан Янгиариқ тумани ҳудудида навбатдаги мониторинг тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида Янгиариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро мамлакат ҳудудида фойдаланишга рухсат этилмаган 6 дона рацияни интернет тармоғидаги платформалар орқали сотмоқчи бўлганлиги аниқланган.
Туман ИИБ томонидан мазкур радиоэлектрон воситалар сотилиши олди олиниб, фуқарога нисбатан радиоэлектрон воситаларини сотиш тартибига риоя қилинмаганлиги ҳолати юзасидан чора кўрилган.
Мавзуга оид
21:36 / 19.09.2024
The New York Times: Исроил «замонавий Троя оти»ни яратди
09:20 / 08.09.2024
Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони маълум қилинди
23:23 / 03.09.2024
Беларусда олимлар интернетдан рўйхат бўйича фойдаланишга ўтади
12:45 / 03.09.2024