Пекин шаҳрида (ХХР) жорий йилнинг 25-30 апрел кунлари бўлиб ўтган муҳташам «2024 Beijing International Automotive Exhibition» кўргазмаси доирасида «2024 GWM Global Conference» конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда HAVAL (Great Wall Motor) автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳининг расмий вакиллари иштирок этишди.

Конференцияда GWM компанияси президенти жаноб Му Фен компаниянинг Хитойдаги ўз илдизларини ва хорижий бозорлардаги маҳаллийлаштирилишларни сақлаб қолган ҳолда глобаллашув стратегиясига амал қилишини таъкидлади. Бренд ўзининг оддий «товарларни экспорт қилиш”дан бошлаб «хориждаги сотувлар» гача бўлган, энди эса «экологик глобаллашув« бўйича экспорт стратегиясини доимий равишда такомиллаштириб бормоқда. GWM юқори сифатли глобал ривожланишга эришиш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқариш, операциялар, бренд ва таъминот занжирини мослаштиришга шароитлар яратиш орқали маҳаллийлаштирувни доимий равишда тарғиб этмоқда. Хорижда 20 йилдан ортиқ ривожланишдан сўнг, GWM’нинг юқори сифатли глобал ривожланиши янги босқичга кўтарилди. GWM TANK вa GWM ORA каби бир нечта юқори сифатли янги энергиявий маҳсулотлар хорижий бозорларга чиқарилди ва «экологик глобаллашув» стратегияси сезиларли натижаларни қайд этди.

GWM «экологик глобаллашув» стратегиясини тарғиб этишни давом эттирмоқда ва «тадқиқот – ишлаб чиқариш – сотувлар» жараёнини тўлиқ қамраб олиш орқали бренднинг глобал ривожланишига эришмоқда. Компания фаол равишда маҳаллий филиалларни ташкил қилмоқда, маҳаллийлаштирилган маркетинг ва маҳсулотлар ишланмаларини олиб бормоқда, шунингдек, янги иш усулларини ўрганмоқда.

Ҳозирда бренд Таиланд ва Бразилияда автомобил заводларини очди, шунингдек, минтақавий ҳайдаш шароитларига ва глобал истеъмолчилар эҳтиёжларига мос бўлган маҳсулотлар бўйича тадқиқотлар, ишланмалар ва ишлаб чиқарилишни маҳаллийлаштиришга ёрдам бериш мақсадида Покистон, Эквадор ва бошқа мамлакатларда KD-заводларини ташкил этди. Маҳаллий оммавий ишлаб чиқаришга таянган ҳолда, GWM нафақат нарх рақобатбардошлигини оширади, балки иш ўринлари яратишга, маҳаллий бозорлардаги солиқ тушумларининг кўпайишига кўмаклашиб, ижтимоий мажбуриятларини бажаради ва ўз фаолиятини олиб бораётган мамлакатлар ва жамиятларнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

GWM International’нинг раҳбари, GWM Group’нинг вице-президенти бўлган жаноб Паркер Ши компаниянинг глобал ривожланиши тарихи ҳақида сўзлаб берди. У GWM’нинг бешта асосий маҳсулотлар қаторларининг жаҳон бозоридаги ютуқларини ёритиб берди. Турли мамлакатлардаги автомобил соҳибларининг ҳикоялари билан бирга, у GWM ўз маҳсулотлари ва хизматларининг юқори сифати туфайли глобал истеъмолчиларнинг меҳрини қозонганлигини намойиш этди.