Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ADM Global ва Trianon Energy Ўзбекистонда қувватлаш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларини бирлаштирмоқда
ADM Global ва Trianon Energy Ўзбекистонда электромобиллар учун тезкор қувватлаш станциялари тармоғини ривожлантиришга қаратилган Ҳамкорлик меморандумини имзолади.
ADM Global томонидан ҳужжатни компаниянинг бош директори ва акциядори Данияр Давлетияров имзолади. Trianon Energy томонидан эса — Allsaint Group Holding S.A. асосчиси ва бошқарувчи ҳамкори, гуруҳ Инвесторлар кенгаши раиси Филипп Туссен (Philippe Toussaint) имзолади.
Ҳамкорликнинг биринчи босқичи ADM’нинг ўз ва ҳамкор дилерлик марказлари негизидаги пилот лойиҳа бўлади. Trianon Energy’нинг тезкор қувватлаш станцияларини ўрнатиш, шунингдек, ADM’нинг мавжуд қувватлаш инфратузилмасини ягона рақамли тармоққа интеграция қилиш режалаштирилган.
Ҳамкорлик қуйидагиларни назарда тутади:
· ADM дилерлик марказлари майдончаларида тезкор қувватлаш станцияларини ўрнатиш;
· ADM’нинг амалдаги қувватлаш станцияларини Trianon Energy тармоғига интеграция қилиш;
· ускуналарга техник ва операцион хизмат кўрсатиш;
· тармоқни мамлакат ҳудудлари бўйлаб янада кенгайтириш моделини тайёрлаш.
Бугунги кунда Trianon Energy Ўзбекистондаги энг йирик қувватлаш инфратузилмаси операторларидан бири ҳисобланади. Компания қуввати 120 кВтдан бошланадиган 100 дан ортиқ тезкор қувватлаш станциялари тармоғини бошқаради, ўзининг рақамли платформаси, мобил иловаси ва мониторинг тизимига эга.
ADM Global учун мазкур лойиҳа автомобил, қувватлаш инфратузилмаси, сервис хизматлари ва рақамли хизматларни бирлаштирган шаҳар мобиллиги экотизимини ривожлантириш стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.
Лойиҳанинг амалга оширилиши электромобилликни ривожлантиришни тезлаштириш, дилерлик марказлари инфратузилмасидан самаралироқ фойдаланиш ва мижозларга янги хизматларни таклиф қилиш имконини беради.

Биринчи босқичда пилот лойиҳа ADM майдончаларида амалга оширилади. Объектлар сони, ускуналар таркиби, инвестициялар ҳажми, ишга тушириш муддатлари ва ҳудудлари майдончалар техник кўрикдан ўтказилганидан сўнг белгиланади. Пилот лойиҳа якунлари бўйича томонлар натижаларни баҳолайди ва ҳамкорликни янада кенгайтириш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қувватлаш инфратузилмасини ривожлантириш ADM Global’нинг шаҳар мобиллиги экотизимини шакллантириш бўйича кенгроқ стратегиясининг бир қисми ҳисобланади. Унинг доирасида компания IZZY’ни ҳам ўз ичига олган технологик хизматлар билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда ҳамда микромобиллик, рақамли хизматлар ва турли транспорт турлари бир-бирини тўлдириб, фойдаланувчилар учун ягона қулай ҳаракатланиш маконини яратадиган Mobility as a Service (MaaS) концепцияси соҳасида замонавий ечимларни жорий этиш устида биргаликда ишламоқда.
ADM: Instagram | Facebook | YouTube | X | LinkedIn
ADM Jizzakh: Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:00 / 22.12.2025
ADM Global ва Sojitz Corporation саъй-ҳаракатларни бирлаштирмоқда: Ўзбекистон ва Япония саноат ҳамкорлигининг янги босқичи
15:00 / 31.10.2025
Kia Sonet: йиллик 0% ставкаси билан
19:00 / 24.10.2025
ADM Global: Ўзбекистон автосаноати ривожланишининг янги йўналиши
17:00 / 14.10.2025