Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси экспертлари Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон ва ЕХҲТ ДИИҲБ мамлакатнинг 2024 йилда бўлиб ўтадиган парламент сайловларини кузатиш заруриятини баҳолашни бошлади.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари (ЕХҲТ ДИИҲБ) Ўзбекистонга келди.
Ташриф дастурига мувофиқ экспертлари қатор вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институти вакиллари билан учрашади.
28 май, сешанба куни миссия экспертлари ЕХҲТ ДИИҲБ сайлов департаменти катта маслаҳатчиси Кеара Кастальдо ҳамда сайловлар бўйича маслаҳатчиси Каха Инаишвили Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев билан учрашди.
Учрашувда томонлар ЕХҲТ ДИИҲБ миссиялари тавсияларининг сайловни кузатиш натижаларига кўра миллий сайлов қонунчилиги ва амалиётига татбиқ этилишини муҳокама қилди.

Шунингдек, экспертлар парламент қуйи палатаси ва сайлов органлари тизимидаги ўзгаришлар билан танишди. Ушбу ўзгаришларга кўра, мамлакатда сайлов органларининг ягона марказлашган тизими шакллантирилмоқда, парламент қуйи палатасига сайловлар аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади.
Улар Ўзбекистонда сайлов жараёнларини умумэътироф этилган халқаро демократик тамойилларга мувофиқ такомиллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватладилар.
Мавзуга оид
10:24 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу билан учрашди
19:26 / 21.05.2026
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ билан кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
10:23 / 16.01.2026
Гренландия масаласи: ЕХҲТ “дарҳол жавоб беришга тайёр”
21:07 / 08.12.2025