Запорижжя атом электр станциясидаги (ЗАЭС) вазият хавотирли ва беқарор бўлиб қолмоқда, бу ерда барча етти асосий тамойил – ядро хавфсизлигининг «етти устуни тўлиқ ёки қисман» бузилган. Бу ҳақда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) директори Рафаэл Гросси 3 июн, душанба куни ташкилот бошқарув кенгашида ҳисобот бериш чоғида айтиб ўтди.

«Апрел ойи бошида Запорижжя атом электр станцияси деярли бир ярим йил ичида биринчи марта тўғридан тўғри ҳужумга учради. Бу ҳужумлар Запорижжя атом электр станциясини ҳимоя қилишнинг бешта аниқ тамойилидан биринчисини бузди, бу ҳақда мен кенгашда биринчи бўлиб айтиб ўтган эдим», - деди Гросси директорлар кенгашига. Унинг аниқлик киритишича, апрел ойидан бери Запорижжя АЭСнинг барча олтита реактори «совуқ ҳолда тўхтаб қолган» ҳолатда эди, бироқ станцияни эгаллаб турган Россия вакиллари «ҳар доим ҳам» АЭХА инспекторларига маҳаллий хавфсизлик тизимларига кириш имконини бермайди. Гросси, шунингдек, Запорижжя атом электр станциясидаги вазиятни «Росатом» раҳбари Алексей Лихачев билан муҳокама қилганини айтди, аммо бу муҳокама натижаларини аниқлаштирмади.

Украина ҳукумати назорати остидаги ҳудудларда жойлашган қолган тўртта Украина атом электр станцияларида АЭХА текшируви тўсиқларсиз ишлайди, деди Гросси. «АЭХА гуруҳлари захира қисмларни етказиб бериш занжиридаги узилишлар ва станция ходимлари ўртасида юқори даражадаги стресс ҳақида хабар беришда давом этмоқда», деди бош директор. 

Россиянинг Запорижжя АЭСни қайта ишга тушириш режалари хавфли 

Россия Запорижжя атом электр станциясини қайта ишга туширмоқчи, бу хавфли ҳисобланади, деди ўша куни Рафаэл Гросси. Бу ҳақда Sky News телеканалига таяниб, «РБК-Украина» агентлиги хабар берди. Гросси, «Росатом» раҳбари билан учрашиш учун Москвага ташриф буюрганидан сўнг, бош директор Россия станцияни фойдаланишдан чиқармаслик учун Запорижжя АЭСни «қачондир» қайта ишга туширишни режалаштираётганини тасдиқлади. 

Унинг таъкидлашича, Запорижжя АЭСни қайта ишга тушириш учун бир қатор муҳим шартлар бажарилиши керак. «Ҳеч қандай портлаш ёки шундай ҳаракатлар бўлмаслиги керак», деди у ва Запорижжя АЭС барқарор ташқи электр таъминоти билан таъминланиши кераклигини, бу эса ўз навбатида. «мавжуд линияларни капитал таъмирлашни талаб қилишини, ҳозирда ҳарбий ҳаракатлар туфайли буни тасаввур қилиш жуда қийин»лигини айтиб ўтди. 

Запорижжя АЭСдаги барча реакторлар «совуқ тўхташ» режимига ўтказилди