09:06 / 15.06.2024
1642

ЕИ Украина ва Молдова билан музокаралар бошланиш санасини эълон қилди

Украина ва Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар 25 июн куни бошланади.

Фото: AP

Европа Иттифоқи кенгашига раислик қилаётган Белгия 14 июн, жума куни кечқурун Украина ва Молдова билан ҳукуматлараро конференциялар ўтказиш санасини эълон қилди. Улар 25 июнга белгиланган ва ушбу номзод мамлакатларнинг ЕИга кириши бўйича музокаралар расмий бошланишини англатади.

Бу ҳақда Белгиянинг ЕИ кенгашидаги раислиги ўзининг расмий Х аккаунтида маълум қилди. «Элчилар Украина ва Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар асоси бўйича принципиал келишувга эришдилар, - деди Белгия томони матбуот хизмати. - Биз бу сўзни сўнгги ойларда тез-тез ишлатдик, аммо бу яна бир тарихий лаҳза ва яна бизнинг Украинага тўлиқ ва қатъий содиқлигимизнинг аниқ белгисидир».

7 июн куни Еврокомиссия ҳар икки давлат ҳам Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни бошлаш учун зарур талабларни бажарганини маълум қилди. Ўшанда Европа комиссиясининг баҳолашига шубҳа қилган ягона давлат Венгрия бўлди. 

Top