Жаҳон | 10:13 / 17.06.2024
2961
4 дақиқада ўқилади

SIPRI: Беларусда Россия ядро қуроли жойлаштирилгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ

SIPRI экспертларининг таъкидлашича, Беларусда Россия ядро каллаклари жойлаштирилганига оид «ишончли визуал далиллар» йўқ. Институт ҳисоботида дунёда ядро қуроллари сони ва хилма-хиллиги тез ўсиб бораётганига ишора қилинган.

Фото: Сергей Бобылев / ТАСС

Дунёнинг ядровий кучлари ядровий тийиб туриш орқали ўз мақсадларига эришишга қанчалик кўп умид қилса, бундай турдаги қуролларнинг сони ва турлари ҳам шунчалик тез ўсиб боряпти. Бу - Стокҳолм халқаро тинчлик тадқиқот институтининг (SIPRI) 17 июн, душанба куни чоп этилган йиллик ҳисоботида келтирилган асосий хулоса. 

Стокҳолм институти экспертлари фикрича, биргаликда дунё ядро арсеналининг қарийб 90 фоизига эгалик қилувчи Россия ва АҚШ ядровий қуроллари (яъни, фойдаланиш мумкин бўлган каллаклар) захиралари 2023 йилда нисбатан барқарор бўлиб қолди. Шу билан бирга, Россия, SIPRI ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йил бошига қадар ўтган йилга нисбатан тахминан 36 та кўпроқ жанговар каллакларни жойлаштирган. 

«Россиянинг 2022 йил февралида Украинага кенг кўламли ҳужумидан буён ҳар икки мамлакатда ядровий кучлар ҳақидаги шаффофлик пасайиб, ядро қуролини қўллаш бўйича мунозаралар кучайди», — дейилади йиллик ҳисоботда. 

Беларусда ядро қуроли жойлаштирилгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ 

Унинг муаллифлари, хусусан, 2023 йилда Беларус ҳудудида Россия ядро қуроли жойлаштирилиши оммавий равишда эълон қилинганини эслатди, аммо экспертлар у ерда «каллаклар жойлаштирилишининг ишончли визуал далилларини» топа олмади. 

Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, 2023 йилда ядро қуролига эга тўққизта давлат (АҚШ, Россия, Британия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Шимолий Корея ва Исроил) ўз ядровий арсеналларини модернизация қилишни давом эттирган ва уларнинг баъзилари 2023 йилда ядро қуроллари ёки ядро каллаклари бўлган янги қурол тизимларини жойлаштирган.

SIPRI маълумотларига кўра, 2024 йил январ ойида 12 121 та жанговар каллакдан иборат глобал атом қуролларининг 9 585 таси потенциал фойдаланиш учун ҳарбий захираларда бўлган. Уларнинг тахминан 3904 таси ракета ва самолётларга жойлаштирилди, бу 2023 йил январ ойига нисбатан 60 тага кўп, қолганлари эса марказий сақлаш базаларида. Жойлаштирилган жанговар каллаклардан 2100 га яқини баллистик ракеталарга қарши шай ҳолатда. Бу жанговар каллакларнинг деярли барчаси Россия ёки АҚШга тегишли, бироқ Хитой биринчи марта бир нечта жанговар каллакларни шай ҳолатга келтиргани тахмин қилинмоқда. 

Хитой дунёда энг тез ўсиб бораётган ядро арсеналига эга

SIPRI томонидан Хитой ядровий арсеналининг ҳажми 2023 йилда 410 тадан 500 та жанговар каллаккача ошгани тахмин қилинмоқда ва таҳлилчилар унинг ўсишда давом этишини кутишмоқда. SIPRI’нинг оммавий қирғин қуроллари дастури катта олими ва Америка олимлари федерацияси (FAS) ядровий ахборот лойиҳаси директори Ханс Кристенсен шундай деди: «Хитой ўз ядровий арсеналини бошқа ҳар қандай давлатга қараганда тезроқ кенгайтирмоқда». 

Пекин ўз кучларини қандай қайта тузишига қараб, ўн йиллик охирига бориб у Россия ёки Қўшма Штатлар каби кўплаб қитъалараро баллистик ракеталарга эгалик қилиши, аммо ядровий каллаклари захираси бу икки давлатдан анча кам бўлиши мумкин, дейилади Стокҳолм халқаро тинчлик тадқиқот институти ҳисоботида. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди