12:28 / 22.06.2024
2455

ЕИ Украина ва Молдова билан аъзолик бўйича музокараларга тайёрланмоқда

Европа Иттифоқи 25 июнга белгиланган ҳукуматлараро конференцияларга расман тайёргарлик кўришни бошлади. Улар Украина ва Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар старти бўлади.

Фото: Ludovic Marin/AFP/Getty Images

21 июн, жума куни Люксембургда йиғилган ЕИ Иқтисодий ва молиявий кенгаши Украина ва Молдова бўйича музокаралар жараёнини маъқуллади, деб хабар берди DW’га ЕИдаги дипломатик манба. Бу томонлар 25 июнга белгиланган ҳукуматлараро конференцияларга тайёргарликни расман бошлаши мумкинлигини англатади, жараён эса ушбу номзод мамлакатларнинг ЕИга кириши бўйича музокаралар расмий старти бўлади.

Кейинчалик, Европа Иттифоқи кенгашига раислик қилаётган Белгия Х ижтимоий тармоғида бўлажак ҳукуматлараро конференциялар тафсилотларини эълон қилди. Шу тариқа, Украина билан конференция 25 июн куни соат 15:30 га, Молдова билан эса 18:00 га белгиланган. Улар Люксембургда Европа Иттифоқи кенгаши йиғилиши доирасида бўлиб ўтади. 

Бир ҳафта аввал Белгия Украина ва Молдова билан ҳукуматлараро конференциялар ўтказиш санасини Европа Иттифоқи давлатларининг доимий вакиллари Украина ва Молдова бўйича музокаралар асоси юзасидан келишиб олганидан сўнг эълон қилган эди. 

Top