Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париж-2024 Олимпиадаси медаллари учун ўзбекистонлик спортчиларга мукофот пули миқдори эълон қилинди
Бугун, 2 июл куни Ўзбекистон спорт делегациясини Париж-2024 Олимпиадасига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон спорт делегациясини Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими ташкил этилди.

Маросимда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Сенати раиси Танзила Норбоева, вазирлик, милий олимпия қўмитаси, федерация раҳбарлари, спортчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.


Бокс бўйича жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Абдумалик Ҳалоков ҳамда қиличбозлик бўйича Осиё ўйинлари ғолиби, «Шуҳрат» медали соҳиби Зайнаб Дайибекова Париж-2024 Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдорлари бўлиши расман эълон қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан Абдулла Арипов ўз нутқида Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига давлат томонидан бериладиган мукофот пуллари ҳақида айтиб ўтди. Унга кўра:
- Олимпиада чемпионлари 200 минг доллар;
- кумуш медал соҳиблари 100 минг доллар;
- бронза медал совриндорлари эса 50 минг доллар пул мукофоти билан тақдирланади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон спорт делегацияси Токиода ўтган сўнгги Ёзги Олимпиадада 3та олтин ва 2та бронза медал билан умумжамоа ҳисобида 32-ўринни эгаллаганди.
Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпиадасида ҳам ўзбекистонлик спортчиларга олтин медал учун 200 минг, кумуш – 100 минг, бронза учун 50 минг АҚШ доллари мукофот пули ваъда қилинган ва пулдан ташқари, чемпионларга «Таhoe» автомобили ҳамда 3 хонали ҳовли совға қилинганди. Бронза медалини қўлга киритган спортчиларга эса 50 минг АҚШ доллари ва «Trailblazer» автомобили билан бирга квартира ҳам совға қилинганди.
Мавзуга оид
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
23:00 / 22.02.2026
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси 1980 йилдан буён илк бор Олимпиадада олтин медални қўлга киритди
22:00 / 22.02.2026
Норвегия қишки Олимпиада ўйинларида медал олиш бўйича рекорд натижага эришди
21:31 / 20.02.2026