17:00 / 04.07.2024
3569
Реклама

«Бизнесни ривожлантириш банки»нинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган стратегияси тасдиқланди

Бу ҳақда бугун ўтказилган матбуот анжуманида банк вакиллари жамоатчиликка ахборот берди. 

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

KPMG халқаро компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган банкни ривожлантириш стратегиясида келгуси 3 йилдаги истиқболли вазифалар ва асосий мақсадлар белгилаб олинган. Хусусан, 2026 йилгача «Бизнесни ривожлантириш банки» активлари 2,3 бараварга оширилиб, бугунги 27 трлн. сўмдан 62 трлн. сўмга, капитал бўйича 3,2 трлн. сўмдан 7,1 трлн. сўмга етказилиши кўзда тутилмоқда.

Мижозларга энг қулай ҳамда фойдали шартларда маҳсулотларнинг тақдим этилиши натижасида банкнинг кредит портфели 25 трлн. сўмга ёки 2,1 баробарга оширилиб, 46,8 трлн. сўмга ва депозитлар ҳажми 12,2 трлн. сўмга ёки 2,3 баробарга оширилиб, 21,6 трлн. сўмга етказилади.

Кичик бизнес вакиллари бўлган мижозлар сонини 115 мингтагача ошириб, бозорнинг 17,7 фоизини ҳамда чакана бизнес мижозлари сонини 2,5 млн. тагача ошириб, бозорнинг 16,7 фоизини эгаллаш белгилаб олинган.

Мижозларнинг 75 фоизини онлайнга ўтказиб, уларни фаол мобил илова ва интернет-банкинг фойдаланувчиларига айлантириш режалаштирилган.

Банкни 2024-2026 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегиясида кўзда тутилган мақсадларга эришиш учун 250 дан ортиқ ташаббуслар ишлаб чиқилган. Бунда 27 та ташаббус ахборот технологияларини ривожлантиришга, 48 таси инсон капиталини ривожлантиришга ҳамда 83 таси бизнесни ривожлантиришга қаратилган.

Шундан 39 та ташаббус кичик бизнес йўналишида, 44 таси эса чакана бизнес йўналишида амалга оширилади.

Анжуманда масъулларнинг таъкидлашича, банк учун бизнес йўналишида хизматларнинг соддалиги, оммабоплиги ва тезкорлиги муҳим мезон этиб белгиланди. 

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ келгусида янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва экспортни таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни молиялаштиришда фаол иштирок этади. Шунингдек, замонавий банк хизматларини тақдим қилиш орқали молия бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга интилади.

Банк ахборот хизмати

Top