“Бу сув ноқонуний сотиб олинган” – Шерзод Қудбиев тадбиркорлар билан мулоқотда сувнинг маркировка кодини текширди
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида тадбиркорлар билан учрашув чоғида ичимлик сувнинг маркировка кодини текшириб кўрди ва у ноқонуний сотиб олинганини айтди. “Солиқ назоратига меҳмонхона бу сувни қандай сотиб олганини текширишни топшираман”, - деди у.

Фото: Видеодан кадр
17 июл куни Тошкент шаҳрида жойлашган “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган Алкоголсиз ичимликлар ва шарбатлар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси раҳбари Алфия Мусин Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиевдан сув ва алкоголсиз маҳсулотларга рақамли маркиковкалашни жорий этишни кечиктиришни сўради. ДСҚ раиси таклифни рад этди.
У 1 мартдан сув ва алкоголсиз маҳсулотлар учун мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этилганини тўғри қарор деб баҳолади.
Алфия Мусиннинг сўзларига кўра, бунга ҳатто йирик компаниялар томонидан ҳам самарали техник ечим йўқ.
Аммо Солиқ қўмитаси раҳбари ишлаб чиқаришни секинлаштирмайдиган маркировкалаш ускуналари мавжудлигини таъкидлади.
Шерзод Қудбиев, шунингдек, контрафактлар кўпайиб бораётгани сабабли ўзи ёпиштирувчи ёрлиқларга қарши чиқди ва стол устида турган сувнинг маркировка кодини текширди.
“Бу сув ноқонуний равишда сотиб олинган. Энди мен солиқ назоратига меҳмонхона бу сувни қандай сотиб олганини текширишни топшираман. Ушбу ДатаМатрих (маркировка) ҳали ҳам ишлаб чиқарувчида. Агар бу тўғри бўлса, қонуний жиҳатдан, бу сув ё истеъмолчида, ё дилерда бўларди”, деди у.
Лекин Қудбиев ўтиш даврида сувга ёрлиқ қўйилган бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.
“Маркировкалаш бозорни оққа олиб киради, бироқ жараён узоқ давом этгани учун унинг таъсири нозик бўлиб қолмоқда”, - дея қўшимча қилди Солиқ қўмитаси раиси.
Spot.uz нашрининг эслатишича, феврал ойи охирида алкоголсиз ичимликлар ва шарбатлар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси президентга рақамли маркировкалашни мажбурий жорий этишни бекор қилишни, бизнес ва ҳукумат ўртасида мунтазам мулоқотни йўлга қўйишни сўраб хат йўллаган.
Рақамли маркировкалаш талаби кучга киришидан бир неча кун олдин йирик алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчилари бунга тайёр эмаслигини хабар қилган. Бундан ташқари, корхоналар маркировкалашнинг ижобий таъсирини кўрмаётгани, шунингдек, ишлаб чиқариш ва сотишнинг кескин қисқаришини кутаётганини маълум қилган. Бироқ Солиқ қўмитаси сув ва ичимликларни рақамли маркировкалаш яширин иқтисодиёт ҳажмини камайтиради деб ҳисоблайди.
Аввалроқ, маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод этилиши маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши мумкин
Ўзбекистон | 13:09
-
Ўзбекистонда Volkswagen автомобилларини ишлаб чиқариш қачондан бошланади?
Ўзбекистон | 12:58
-
Туркия етакчиси Арманистон бош вазири билан тарихий учрашув ўтказди
Жаҳон | 12:42
-
Хорижда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар аниқланди
Жамият | 12:21
Мавзуга оид

11:14 / 16.06.2025
Йўл, сув, электр бўйича 3-5 йиллаб чўзилаётган лойиҳалар борлиги маълум қилинди

13:50 / 12.06.2025
Сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисида видео юборганлар рағбатлантирилади

11:51 / 29.05.2025
“Ҳали сув нефтдан қиммат бўлади” – таҳлилчилар Марказий Осиё келажагини прогноз қилмоқда

20:43 / 11.05.2025