Мали Украина мудофаа вазирлиги бош вазведка бошқармаси вакилининг мамлакат шимолида малилик аскарлар ва россиялик ёлланма жангчилар  ҳарбий ҳаракатлар ўлимига олиб келган ҳарбий ҳаракатлар ҳақидаги изоҳи туфайли Киев билан дипломатик алоқаларни узганини эълон қилди.

Исёнчи туареглар Ғарбий Африкадаги ушбу мамлакат шимолида бир неча кунлик жанглар вақтида «Вагнер»нинг камида 84 ёлланма жангчиси ҳамда 47 нафар малилик аскарни ўлдирганини маълум қилган. Бу «Вагнер» исёнчи гуруҳларга қарши курашда Мали ҳарбийларига ёрдам кўрсатиш учун ушбу мамлакатдаги можарога аралашганидан буён ўтган икки йил ичида россияликларнинг ҳарбий хусусий компаниясининг энг йирик йўқотиши бўлди.

Украина разведкаси вакили Андрей Юсов украинларнинг ҳарбий ҳаракатлардаги иштирокини тасдиқламаган, аммо 29 июл куни Украинадаги телеэфирда малилик исёнчилар ҳужумни амалга ошириш учун керакли маълумот билан таъминланганини айтганди.

«Исёнчилар россиялик ҳарбий жиноятчиларга қарши муваффақиятли ҳарбий амалиёт ўтказишга имкон берган зарур маълумотларни олишганди ва бу ҳаммаси эмас», — деганди Юсов (иқтибос «Украинская правда»дан).

Бир неча йил олдин давлат тўнтариши орқали Мали бошқарувига келган ҳарбийлар унинг сўзларини оғриқли қабул қилган. Ўтиш даври ҳукумати дарҳол Украина билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилган.

Мали расмийлари фикрича, Юсов «Украина қуролланган террорчи гуруҳнинг Мали мудофаа кучлари аъзолари ўлимига олиб келган қўрқоқларча, хоинларча ва ваҳшиёна ҳужумидаги иштирокини тан олган» (иқтибос Reuters агентлигидан).

«Украина ҳукуматининг ҳаракатлари Малининг суверенитетини бузади, ташқи аралашув доирасидан чиқади, бу ўз-ўзидан қоралашга лойиқ ва Малига қарши очиқ тажовуз ҳамда халқаро терроризмни қўллаб-қувватлаш демакдир», — дейилади Мали ҳукумати баёнотида.

Аввалроқ Африканинг бошқа мамлакатларида ҳам Киев манзилига қаратилган протестлар янграганди. Сенегал ташқи ишлар вазири жума куни Украина элчиси Юрий Пивоваровни чақиртирган — бунга элчихона расмий саҳифасида элчи «террорчилик ҳужумини очиқчасига қўллагани» акс этган видео жойлаштирилгани сабаб бўлган.

Киев Малининг алоқаларни узиш борасидаги қарорига расман муносабат билдирмади. Украина ТИВ вазир Дмитро Кулеба Африка бўйлаб турнега чиққани ҳақида хабар берган. У