Президентнинг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ–242-сон фармони билан тасдиқланган «Миллий дастурларни амалга ошириш бўйича 2027–2031 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури»да шу ҳақда сўз боради.
Ҳужжатнинг «Аёллар ва болалар ҳуқуқларини камситишга қарши курашишни кучайтириш» бандида ота-онанинг вояга етмаган болаларига тўлайдиган алимент миқдорини яшаш харажатларига мувофиқ тарзда адолатли белгилаш тизимини йўлга қўйиш вазифаси белгиланган.
Мазкур йўналишда Президент қарори лойиҳасини 2027 йил июнига қадар ишлаб чиқиш назарда тутилган.
Шунингдек, дастурда ҳимоя ордери, ижтимоий-ҳуқуқий хизматлар ва хавфни эрта аниқлаш механизмларини бирлаштириш, тегишли мурожаатларни махфий ва тезкор кўриб чиқиш тартибини жорий этиш ҳам белгиланган.
Бундан ташқари, хорижда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларнинг фарзандлари учун сифатли таълим олиш ва иқтидорни ривожлантириш тизимини яратиш кўзда тутилмоқда.
Қайд этиш жоиз, ҳужжатда алиментнинг аниқ янги миқдори ёки уни ҳисоблаш формуласи келтирилмаган. Ҳозирча янги тизимни жорий этишга қаратилган қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.












