8 август куни, Париж олимпиадасининг 13-кунида Ўзбекистондан саккиз нафар спортчи байдарка ва каноэда эшкак эшиш, спорт курашлари, бокс, замонавий бешкураш, таэквондо ва бадиий гимнастика бўйича мусобақаларда иштирок этади.
Бадиий гимнастика
Соат 13:00 да Осиёнинг кўп карра чемпион ва Осиё ўйинларининг икки карра чемпиони, 20 ёшли Тахмина Икромова кўпкураш бўйича дастурда чиқиш қилади.
Таэквондо
Соат 13:35 да Токиода Ўзбекистон тарихидаги энг ёш олимпия чемпиони бўлган, жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритган 22 ёшли Улуғбек Рашитов -68 кг вазн тоифасида 1/8 финалда иштирок этади. Унинг илк рақиби ким бўлиши ҳозирча аниқ эмас.
Каное
Соат 13:50 да 2017 йилги Осиё чемпиони, 2019 йилги жаҳон чемпионати ва 2023 йилги Осиё ўйинларида бронза медали соҳиби бўлган, 27 ёшли Нилуфар Зокирова 200 метр масофадаги баҳсларда иштирок этади. Саралашда унга Канада, Нигерия, Испания, Сенегал, Россия ва Молдовадан келган спортчилар рақиблик қилади.
Париждаги Олимпиада унинг фаолиятидаги иккинчиси бўлмоқда.
Эркин кураш
Соат 14:35 да 2017 йилдан буён халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан иштирок этиб келаётган 27 ёшли доғистонлик атлет Жабраил Шапиев (-86 кг) 23 ёшли гуржистонлик Владимир Гамкрелидзега қарши гиламга чиқади, бу рақиб жаҳон вице-чемпиони ва Европа чемпионати бронза медали соҳибидир.
Шапиев эса Осиё вице-чемпиони ва Осиё ўйинлари бронза медали соҳиби ҳисобланади, у Токиодаги ўйинларда бешинчи ўринни эгаллаган.
Соат 14:56 да 1/8 финалда 25 ёшли Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) озарбойжонлик Европа чемпиони (2023), ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони (2021) Алиаббос Ризазодага қарши гиламга чиқади.
Замонавий бешкураш
Соат 17:30 да 34 ёшли Алисэ Фахрутдинова бешкураш бўйича саралаш босқичида (конкур, қиличбозлик, ўқ отиш, югуриш, сузиш) иштирокини бошлайди.
Алисэ Фахрутдинова 1990 йилда Москвада туғилган. 2019 йилдан буён халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келади. У жорий йилда Осиё чемпионатида микст дастурида бронза медални қўлга киритган. Токио Олимпиадаси иштирокчиси саналади.
Бокс

















