-74 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Разамбек Жамалов яримфиналда россиялик курашчи, турнирда Тожикистон номидан иштирок этган Виктор Рассадинни мағлубиятга учратди ва финалга чиқди.
Энди 26 ёшли спортчи эртага Япония вакили Даичи Такатанига қарши олтин медал учун курашади.
Жамалов дастлабки босқичларда Олимпиада финалчиси, россиялик Магомедҳабиб Нурмагомедов ва 4 карра Европа чемпиони, Словакия номидан қатнашган Таймураз Салказанов тўсиғидан ўтганди. Чоракфиналда эса яна бир россиялик, Албания номидан қатнашган Чермен Валиевдан устун келди.












