Олтин медал учун кечган беллашувда Ўзбекистон вакили Разамбек Жамалов япониялик Даичи Такатанига қарши гиламга чиқиб, рақибини муддатидан аввал мағлубиятга учратди.
Эслатиб ўтамиз, Жамалов аввалги босқичларда Олимпиада финалчиси Магомедҳабиб Нурмагомедов (нейтрал), 4 карра Европа чемпиони Таймураз Салказанов (Словакия), Албания вакили Чермен Валиев ва тожикистонлик Валентин Рассадиндан устун келганди.
Шу тариқа Ўзбекистон кураш жамоаси турнирни 1 та олтин, 1 та бронза медали билан якунлади. Бунгача -67 кг вазнда Ғуломжон Абдуллаев совриндорлар қаторидан жой олганди.
Умуман, Ўзбекистон делегациясининг барча медаллари 10 тага етди — 6 олтин, 1 кумуш ва 3 бронза.












