Москвада «Армия-2024» халқаро ҳарбий-техник форуми ўз ишини якунлади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги сайтидаги хабарда айтилади. 

Форумнинг иккинчи куни ишида 80 га яқин хорижий давлатларнинг мудофаа вазирликлари делегациялари иштирок этди. Россия Мудофаа вазирлиги раҳбариятининг хорижлик ҳамкасблари билан 10 та икки томонлама учрашувлари ташкил этилди ва ўтказилди. 

Таъкидланганидек, истиқболли ҳарбий техникалар кўргазмаси хорижий мамлакатлар мутахассисларида катта қизиқиш уйғотди. 

Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов «Армия-2024» халқаро ҳарбий-техник форуми кўргазмасига ташриф буюрди.