Россия чегараолди ҳудудларида камералардан фойдаланмаслик сўралди
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Брянск, Курск ва Белгород вилоятлари аҳолисини видеокузатув камералари, видеорегистраторлар ва онлайн танишув хизматларидан воз кечишга чақирди. Эслатма «Zаписки Vетерана» Z-каналидан олинган.
Россия Ички ишлар вазирлиги Брянск, Курск ва Белгород вилоятлари аҳолисини видеокузатув камералари, видеорегистраторлар ва онлайн танишув сайтларидан фойдаланиш билан боғлиқ хавфлар ҳақида огоҳлантирди, деб хабар берди «Интерфакс» агентлиги ва бир қатор рус тилидаги Telegram-каналлари 20 август, сешанба куни.
«Душман бизнинг ҳудудларимиздаги ip-диапазонларни оммавий равишда аниқламоқда ва масофадан туриб ҳимояланмаган видеокузатув камераларига уланиб, шахсий ҳовлилардан тортиб, стратегик аҳамиятга эга бўлган йўллар ва магистрал йўлларгача кўрмоқда. Видеокузатув камераларидан фойдаланманг», - дея журналистлар Россия Ички ишлар вазирлигининг ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашни ташкил этиш департаменти матбуот хизмати тарқатган эслатмадан иқтибос келтиради.
Шу билан бирга, ҳарбий хизматчиларга мессенжерларда ёки СМС орқали нотаниш одамлардан келаётган хабарлардаги ҳаволаларни очмаслик, иложи бўлса, «ҳам расмий, ҳам шахсий маълумотларга эга телефонлардан фойдаланмаслик» тавсия қилинди.
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги, шунингдек, онлайн танишув хизматларидан фойдаланиш хавфи ҳақида огоҳлантирди: «Онлайн танишув хизматларидан фойдаланиш тавсия этилмайди, душман бундай манбалардан маълумотлар тўплайди», дейилади эслатмада.
Магистрал йўлларда ҳарбий техника аниқланиши хавфи
Бундан ташқари, фуқаролардан видеорегистратор ёзувларини интернетга жойлаштирмаслик сўралди ва «душман учун аҳамиятли нарсаларни» оммага кўрсатиш хавфи туфайли ҳарбий техникалар жойлашиши мумкин бўлган магистрал йўлларда ҳаракатланаётганда трансляция қилмаслик тавсия этилди.
Курск, Брянск ва Белгород вилоятларида аҳолига ҳарбий ва хавфсизлик ходимларининг ҳақиқий жойлашувини аниқлаш имкониятини бартараф этиш учун шахсий маълумотларини ёпиш, барча геотеглар ва фотосуратларнинг ижтимоий тармоқлардаги геолокацияларга ҳаволаларини олиб ташлаш тавсия этилди.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
15:10 / 09.11.2024
Россияда картошка ва сариёғ нархи кўтарилишда давом этмоқда
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
13:49 / 09.11.2024