Мадейра оролидаги ёнғин: Португалия ЕИдан ёрдам сўради
Мадейра оролида бир ҳафтадан бери кузатилаётган катта ёнғин ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган дафна ўрмонини йўқ қилиб юбориши мумкин.

Фото: Drone Ilha Da Madeira/REUTERS
Португалия Европа Иттифоқи бўйича ҳамкорларидан Мадейра оролидаги ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган дафна ўрмонини йўқ қилиб юбориши мумкин бўлган йирик ўрмон ёнғинини ўчиришда ёрдам сўради. «Яқин соатларда биз Европа Иттифоқининг фуқаролик ҳимояси механизмини ишга туширамиз», — дея 21 август, чоршанба куни Португалиянинг Lusa ахборот агентлиги ҳукуматдаги манбасидан иқтибос келтирди.
Мадейра оролидаги ёнғин 14 август куни Рибейра-Брава муниципалитетида бошланган, шундан сўнг кучли шамол туфайли у қўшни Камара-ди-Лобуш ва Понта-ду-Сол муниципалитетларига, автоном вилоят пойтахтидан ғарбга ва Фуншал денгиз порти томонга тарқалди. «Коперник» сунъий йўлдошларидан олинган маълумотларга кўра, 20 август ҳолатига кўра, ёнғин натижасида оролнинг 4392 гектар майдони ёниб кетган.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, олов тарқалиши хавфи туфайли 200 га яқин одам ёнғиндан эвакуация қилинган. Ҳалок бўлганлар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Минтақавий фуқаро муҳофазаси хизмати президенти Антонио Нунес Португалиянинг RTP радиосига берган интервюсида ёнғиндан етказилган зарар ҳали катта эмаслигини, аммо ёнғин шиддат билан қўриқланадиган ўрмон ҳудудига яқинлашаётганини айтди.
Тавсия этамиз
“Ҳайдовчиларнинг манфаати энг охирги ўринда бўлиши керак” – тезлик “чегирмаси”нинг оширилиши эътирозга сабаб бўлмоқда
Ўзбекистон | 10:45 / 22.03.2025
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
23 март куни магнит бўрони кучайиши кутилмоқда
Жаҳон | 01:36
-
АҚШ «Олтин гумбаз» ракетага қарши мудофаа тизимини яратади
Жаҳон | 00:33
-
Олимлар нима учун одамларда эрта болалик хотиралари йўқлигини тушунтирди
Фан-техника | 00:10
-
Тезликни оширишга рухсат, Temu'га тақиқ ва экспортга божлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:55 / 22.03.2025
Мавзуга оид

11:09 / 22.03.2025
Тошкентда автомобил ёниб кетди

13:34 / 21.03.2025
Юнусободдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

23:42 / 19.03.2025
Андижонда «Зил» юк машинаси ёниб кетди

13:02 / 19.03.2025