Волгоград областидаги колонияда маҳбуслар нозирларни гаровга олди
ТАСС маълумотига кўра, Федерал жазони ижро этиш хизматининг бир ходими ўлдирилган, уч киши жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб кетилган. Яна неча киши гаровда қолаётгани номаълум.

Фото: Видеодан кадр
Волгоград областидаги 19-сонли ахлоқ тузатиш колониясида маҳбуслар одамларни гаровга олди, деб хабар бермоқда Федерал жазони ижро этиш хизмати матбуот хизмати. «ИК-19 да интизомий комиссия йиғилиши чоғида маҳкумлар ахлоқ тузатиш муассасаси ходимларини гаровга олган. Айни вақтда гаровдагиларни озод этиш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда», — дейилади ФСИН хабарида. ИК-19 Волгограддан 130 километр ғарбда жойлашган Суровикино шаҳрида жойлашган. Бу қатъий тартибдаги колония ҳисобланади.
ФСИН хабарига кўра, ҳодиса вақтида жароҳатланганлар ҳам бор, аммо тафсилотлар келтирилмаган. ТАСС оператив хизматларга таяниб, бир киши ҳалок бўлганини хабар қилган. Baza версиясига кўра эса, қурбонлар сони уч нафар. «Интерфакс» уч киши район шифохонаси жонлантириш бўлимига олиб келингани ҳақида ёзган.
Жами неча киши гаровга олингани — номаълум. Shot хабарига кўра, гаровга олинганлар орасида колония бошлиғи Андрей Девятов ва унинг ўринбосари бор. Baza маълумотига кўра, Девятов қочишга муваффақ бўлган, аммо жароҳатланган ва ҳозирда жонлантириш бўлимига ётқизилган, Shot версиясига кўра — колония бошлиғини жиноятчиларнинг ўзи «топширган».
Ҳужум қилганлар ИШИДга алоқадор бўлиши мумкин, дея хабар беради Baza ва Mash. Ушбу манбалар июн ойида Ростовдаги тергов изоляторида исён кўтариб, ходимларни гаровга олганлар ҳам ушбу гуруҳ аъзолари бўлганини эслатган. Ушбу телеграм-каналларга кўра, жиноятчилар икки миллион доллар ва вертолёт талаб қилишган. Улар билан музокаралар ўтказиш учун колонияга Волгограддаги масжид имоми олиб келинган.
Телеграм-каналларда одамларни гаровга олган маҳбусларнинг рўйхати ва фотосуратлари пайдо бўлди. Маълумотларда улардан икки нафари ўзбекистонлик, яна иккиси тожикистонлик экани акс этган: булар 28 ёшли Рамзиндин Тошев, 23 ёшли Рустамжон Наврўзий, 28 ёшли Назиржон Тошов ва 29 ёшли Темур Ҳусинов. Уларнинг дастлабки уч нафари гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани учун, тўртинчиси қасддан баданга оғир тан жароҳати етказганлик учун қамалган.
РФ Тергов қўмитаси гаровга олиш факти бўйича РФ ЖК 206-моддаси 4-қисми ва (ўлимга олиб келган гаровга олиш) ва 321-модданинг 3-қисми (колония фаолиятини издан чиқариш) бўйича жиноий иш очилган. Колонияга ФСИН марказий аппарати гуруҳи етиб келган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Истанбул аэропортида танасига олтинни яширган ҳолда кирган ўзбекистонлик аёллар ушланди
Жаҳон | 19:10
-
Тошкент ва Самарқанд вокзалларида инфокиоскалар иш бошлади
Ўзбекистон | 19:00
-
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади
Жаҳон | 18:55
-
Тожикистонда Ҳажга ёзилганлар маблағларини ҳудудни ободонлаштириш учун сарфлади
Жаҳон | 17:37
Мавзуга оид

21:10 / 25.09.2024
Лос-Анжелесда автобус йўловчилари гаровга олинди

20:40 / 23.08.2024
Волгограддаги колонияда ходимларни гаровга олган маҳбуслар йўқ қилинди. Сўнгги маълумотлар

16:23 / 29.07.2024