Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Украинага Американинг F-16 қирувчилари учун узоқ масофага ҳаракатланувчи ракеталари етказиб берилишини изоҳларкан, АҚШ ҳукумати ўзи учун ўрнатган «чегарадан ўтаётгани» ва бу хавфли эканини таъкидлади. «У ердагилар бизнинг қизил чизиқларимиз тўғрисида ҳазил қилишади — бизнинг қизил чизиқларимиз билан ҳазиллашмаслик керак. Ва улар бу чизиқлар қаердан ўтишини жуда яхши билишади», — деган Лавров.
РФ расмийлари кенг кўламли уруш бошланганидан буён «қизил чизиқлар» ҳақида бир неча бор баёнот бериб, агар улар қандайдир «провокация»лар амалга оширадиган бўлса, дарҳол жавоб қайтаришни ваъда қилган. Бу огоҳлантиришлардан кўпчилиги эътиборсиз қолдирилган — ва жиддий оқибатларга эга бўлмаган, айрим чекловлар эса ҳозирча бузилмаган. Қуқида Россия расмий шахслари гапирган асосий «қизил чегаралар» билан нималар бўлгани ҳақида.
Украина устида парвозлардан холи ҳудуд яратилиши
Иқтибос. Ҳозир биз Украина ҳудуди устини парвозлардан холи қилиш қилиш кераклиги ҳақидаги гапларни эшитяпмиз. Буни Украинанинг ўз ҳудудида қилиш имконсиз, фақат қайсидир қўшни давлат ҳудуди устида қилиш мумкин. Аммо бу йўналишдаги ҳар қандай ҳаракат - ҳудудидан бизнинг ҳарбий хизматчиларга таҳдид солинадиган ўша мамлакатнинг мазкур қуролли можаро иштироки сифатида баҳоланади. Биз ўша заҳоти ўша давлатларни ҳарбий можаро иштирокчиси сифатида кўрамиз ва улар қайси ташкилот аъзоси эканининг фарқи бўлмай қолади (Владимир Путин, 2022 йил 5 март).
Кейин нима бўлган. НАТО мамлакатлари дарҳол Украина осмони парвозлардан ҳоли ҳудудга айлантирилишини истисно қилди ва бу можаро географияси унинг ҳудудларидан ташқарига ёйилишини кафолатлашини билдирди. Зеленский Ғарбни бу қарор учун танқид қилди.
Украинага қуроллар карвони юборилиши
Иқтибос. Биз АҚШни қатор давлатлар унинг бошқарувида қурол-яроғ олиб келиши — шунчаки хавфли юриш эмас, тегишли карвонларни қонуний мақсадга айлантирадиган ҳаракат экани ҳақида огоҳлантирдик. Биз Украинага қўлда олиб юрилувчи зенит ракета комплекслари, танкка қарши ракета комплекслари ва бошқа қурол турлари ўйламасдан етказиб берилиши қандай оқибатларга эга бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирдик (ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков, 2022 йил 12 март).

















