Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google Еврокомиссияга Microsoftʼнинг рақобатга зид булутли амалиёти устидан шикоят киритди
Google компанияси Microsoftʼни Windows дастурий таъминотидан фойдаланиб, мижозларни ўзининг Azure булутли платформасига боғлаб қўйишда айбламоқда.

Фото: Reuters
Google Microsoft корпорациясини монополияда айблаб, Европа комиссиясига унинг устидан шикоят киритди, деб хабар беради Reuters.
Google компанияси Microsoftʼни Windows дастурий таъминотидан фойдаланиб, мижозларни ўзининг Azure булутли платформасига боғлаб қўйиш ва уларни бошқа муқобил вариантга осон ўтиш имкониятидан маҳрум қилганликда айбламоқда.
Google маълумотларига кўра, учинчи томон булут хизматларидан фойдаланиш Microsoft томонидан «жиддий санкциялар» қўлланилишига олиб келади. Рақобатчининг инсофсиз усуллари танловнинг торайиши ва нархларнинг ошишига олиб келган. Шикоятда келтиришича, Azure’да Windows учун дастурий таъминотни кўчириш учун деярли маблағ тўланмаса, рақобатчиларга ўтиш учун «Windowsʼнинг янги сервер лицензияларини харид қилишга 400 фоизли устама тўлаш керак бўлади».
Google, шунингдек, Microsoft ўзларининг Windows-иловаларини бошқа «булутга» кўчираётган мижозлар учун фойдаланувчи тажрибасини ёмонлаштираётганидан хавотирда ва уни молиявий санкцияларни Azure’нинг асосий рақобатчилари — Amazon Web Services (AWS), Google Cloud Platform ва Alibaba Cloud’га қўлланилаётганида айбламоқда.
«Microsoftʼнинг рақобатга қарши амалиётлари ЕИ иқтисодиёти учун миллиардлаб долларга тушади, унинг киберхавфсизлигига салбий таъсир кўрсатади ва инновацияни чеклайди», — деб ёзади Googleʼнинг булутли сервислар бўйича вице-президенти Амит Завери.
Google Европа комиссиясидан Microsoftʼни бошқа булутли сервислардан фойдаланишга қўйилган чекловни олиб ташлашга мажбурлашини хоҳламоқда. «Мен бу лицензиялар учун пул тўлаган эканман улардан истаган жойимда фойдалана олиш имкониятим бўлиши керак», — дея таъкидлайди Завери.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

18:22 / 10.07.2025
Google сунъий интеллекти «барча касалликлар муаммосини ҳал қилади»

20:28 / 09.07.2025
Nvidia компаниясининг капиталлашуви тарихдаги рекорд даражага етди

21:18 / 02.07.2025
Microsoft 9 минг нафарга яқин ходимини ишдан бўшатади

23:55 / 01.07.2025