Ўзбекистон ва Хитой ўртасида махфий ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим маъқулланди
Сенаторлар Хитой билан махфий маълумотларни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.
Сенат 30 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Хитой билан махфий маълумотларни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Ҳужжат президентга имзолаш учун юборилган.
Битим 2023 йил 18 май куни Циан шаҳрида президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи доирасида имзоланган.
Битим 19 та моддадан иборат. Ўзбекистон томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ваколатли орган этиб белгиланди.
15-моддага кўра, халқаро ҳужжат номуайян муддатга тузилади. Битим давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисидаги охирги хабарномадан кейин кучга киради.
Битимда узатилаётган ва қабул қилинаётган ҳар қандай шаклдаги махфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш, шунингдек, миллий қонунчилик бўйича махфийлик даражаси, махфийлик («алоҳида муҳимлик,» «мутлақо махфий,» «махфий») белгиларини таққослаш, махфий ахборотни ҳимоя қилиш, уни узатиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни аниқлаштириш назарда тутилган.
Мавзуга оид
17:13 / 20.12.2024
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишининг бошланиш санаси маълум бўлди
12:46 / 20.12.2024
Хитойда «Темирйўлкарго» юк операторининг ваколатхонаси очилди
19:37 / 19.12.2024
Хитой сунъий оролда дунёдаги энг йирик аэропортлардан бирини қуради
18:35 / 19.12.2024