Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 2023 йилда 100 тонна олтин қазиб олинди
Ўзбекистонда қазиб олиш ҳажми 2022 йилга нисбатан 4 тоннага камайган.
Қозоғистонда 2023 йилда 130 тонна, Ўзбекистонда 100 тонна олтин қазиб олинган. АҚШ Геология хизмати шундай маълумот берди.
Қозоғистонда қазиб олиш ҳажми 2022 йилга нисбатан 15 тоннага кўпайган, Ўзбекистонда эса 4 тоннага камайган. Россияда 310 тонна олтин қазиб олиниб, бу ўтган йилги кўрсаткичга мос келади.
Умуман олганда, 2023 йилда жаҳонда 3 минг тонна олтин ишлаб чиқарилган бўлиб, бу 2022 йилга нисбатан 60 тонна кам.
Қирғизистонда олтин қазиб олиш ҳажми бўйича сўнгги баҳолашни АҚШ Геология хизмати ҳали эълон қилмаган. Уларнинг маълумотларига кўра, 2022 йилда Қирғизистонда 25,3 тонна олтин қазиб олинган.
Мавзуга оид
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
13:13 / 09.06.2026