Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Россия махсус хизматлари фаоллиги ошгани қайд этилди
Хавфсизлик хизмати вакилларига кўра, Европада Россия Федерацияси номидан амалга оширилаётган қўпорувчилик ҳаракатлари Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашига йўл қўймасликка қаратилган.
Германия расмийлари, 14 октябр, душанба куни Handelsblatt ишбилармонлик газетасида чоп этилган Германия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Ненси Фезернинг интервюсига кўра, Россия разведка хизматлари фаоллиги ошганини қайд этмоқда. «Биз Путин режимининг тобора тажовузкор бўлиб бораётганини кўрмоқдамиз», деди у бу борада. Кейинроқ суҳбатда вазир Россия разведка хизматлари бир қатор рус агентларининг мамлакатдан чиқариб юборилиши туфайли Германияда заифлашганини таъкидлади.
Фезернинг сўзларига кўра, немис хавфсизлик хизматлари «мамлакатни (Германия) Россия жосуслиги таҳдиди, қўпорувчилик ҳаракатлари ва киберҳужумлардан ҳимоя қилиш учун ақл-бовар қилмайдиган ресурслардан фойдаланмоқда». Шу тариқа, бир неча ой олдин Германия Ички ишлар вазирлиги Москва кўрсатмаси бўйича тайёрланаётган портловчи моддалар ёрдамида мамлакатда ҳужумлар содир этилишининг олдини олган. Бу ҳужумлардан мақсад Германиянинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишига йўл қўймаслик эди, дея аниқлик киритди Handelsblatt суҳбатдоши.
Интервю Германия парламенти – Бундестагнинг Германия махсус хизматлари раҳбарлари иштирокидаги ялпи мажлиси аввалида эълон қилинди.
ГФР давлат хизматчилари ва инфратузилма ходимларини текширишни кучайтиради
Германия ҳукумати ҳукумат идоралари ва муҳим инфратузилмани жосуслик ва диверсиялардан ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ходимларни янада самарали текширишни, жумладан, ижтимоий тармоқлардаги баёнотларни элакдан ўтказишни ҳам ўз ичига олади, деб хабар қилди Германия Ички ишлар вазирлиги 9 октябр куни.
Конституцияни ҳимоя қилиш идоралари Германия хавфсизлиги учун муҳим бўлган давлат идоралари ва компаниялар ходимларининг конституцияга зид баёнотларини аниқлаш учун интернетда кўпроқ текширувлар ўтказиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025