Давра суҳбати давомида Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, хусусан таълим, тўқимачилик, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, электротехника саноатида ҳамда маҳсулотларни чет эл мамлакатлари бозорларига экспорт қилиш бўйича яратиб берилган шароитлар тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.
Олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакат бугунги кунда Марказий Осиё иқтисодиёти ривожида муҳим рол ўйнаётгани ва хорижий инвесторлар учун ишончли ҳамкорга айлангани алоҳида қайд этилди.
Тадбир якунида High Com Global Trading компанияси билан ҳамкорликда Қатарда ўзбек экспортбоп маҳсулотлари савдо уйи ёки шоу-румини очиш ва бошқалар тўғрисида келишиб олинди.












