Ўзбекистон | 10:10 / 27.10.2024
25242
1 дақиқада ўқилади

Миграция агентлиги Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди

Қўшни давлатда яқин ҳафталар давомида ноқулай об-ҳаво ҳукмронлик қилиши кутилмоқда, шу сабабли Ўзбекистон фуқароларидан Қозоғистон йўлларида эҳтиёт бўлиб ҳаракатланиш сўралмоқда.

Фото: Tengrinews.kz

Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини ноқулай об-ҳаводан огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, сўнгги кунларда Қозоғистон ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.

Шунингдек, яқин ҳафталар давомида жойларда туман, кучли ёмғир ҳамда йўлларда музлаш ҳолатлари республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликларни юзага келтириши мумкин.

«Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, ишончли ва хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраймиз», — дейилади агентлик хабарида.

Мавзуга оид