Ўзбекистон | 11:51 / 03.11.2024
4697
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони маълум қилинди
2018 йилга нисбатан 2024 йилда хорижлик талабалар сони тўрт баробарга ошган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024 ўқув йили бошига Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида 10 845 нафар хорижлик талабалар таҳсил олмоқда.
Уларнинг сони ўтган йилларда қуйидагича бўлган:
- 2018/2019 ўқув йилида – 2,7 минг нафар;
- 2019/2020 ўқув йилида – 3,6 минг нафар;
- 2020/2021 ўқув йилида – 4,2 минг нафар;
- 2021/2022 ўқув йилида 5,1 минг нафар;
- 2022/2023 ўқув йилида 5 минг нафар;
- 2023/2024 ўқув йилида 10,8 минг нафар.
Ўзбекистонда ўқиётган хорижлик талабаларнинг давлатлар кесимида тақсимланиши қуйидагича бўлган:
- Ҳиндистон – 5733 нафар;
- Покистон – 1358 нафар;
- Туркманистон – 904 нафар;
- Россия – 750 нафар;
- Қозоғистон – 537 нафар;
- Тожикистон – 285 нафар;
- Қирғиз Республикаси – 285 нафар;
- Афғонистон – 196 нафар;
- Хитой – 182 нафар;
- Корея Республикаси – 176 нафар;
- Канада – 124 нафар;
- Бошқалар – 315 нафар.