Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 1 727 киши кўчиб келган.

Жорий йил 9 ойда Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кўчиб келганлар мамлакатлар кесимида қуйидагича бўлган:

  • Россия – 656 киши;
  • Қозоғистон – 428 киши;
  • Тожикистон – 173 киши;
  • Қирғиз Республикаси – 108 киши;
  • Туркманистон – 44 киши;
  • Бошқа давлатлардан – 327 киши.