«Арсенал» клуби «Брюгге» ҳужумчиси Христос Цолис трансферини эълон қилди.
Грециялик 24 ёшли вингер Лондон жамоаси билан 2031 йил июнигача шартнома имзолади. Клуб футболчини 40 млн еврога сотиб олди.
Цолис "Брюгге" сафида мамлакат чемпиони, Белгия кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган.
У ўтган мавсумда Белгия чемпионатида 36 учрашувда майдонга тушиб, 17та гол ва 23та голли пас муаллифига айланган.
Цолис Греция миллий жамоаси сафида 34 баҳсда 9та гол киритган.
Грециялик ҳужумчи илгари ПАОК, "Норвич", "Твенте" ва "Фортуна" жамоаларида ҳам тўп сурган.











