Тошкент шаҳар ИИББ 7 декабр куни Олмазор туманида «Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун» шиори остида 5000 метр оммавий югуриш мусобаси ўтказилишини маълум қилди.

Шу муносабат билан 7 декабр куни соат 10:00 дан 13:00 га қадар қуйида келтирилган кўчаларда автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади:

  • ТҲАЙ—Соғлом авлод кўчалари кесишган чорраҳасидан, Соғлом авлод кўчаси бўйлаб, Соғлом авлод—Шифокорлар кўчалари кесишган чорраҳасигача;
  • Соғлом авлод—Шифокорлар кўчалари кесишган чорраҳасидан, Шифокорлар кўчаси бўйлаб, Қамарнисо—Шифокорлар кўчалари кесишган чорраҳасигача;
  • Қамарнисо—Шифокорлар кўчалари кесишган чорраҳасидан, Қамарнисо кўчаси бўйлаб, Талабалар—Қамарнисо кўчалари кесишган чорраҳасигача;
  • Талабалар—Қамарнисо кўчалари кесишган чорраҳасидан, Талабалар кўчаси бўйлаб, КҲАЙ—Талабалар кўчалари кесишган чорраҳасигача транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

«Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларидан юзага келган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда айланма, ёндош кўчалардан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.