2024 йилда текширилган давлат харидларининг 86 фоизи ноқонуний деб топилди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 234 та ҳолатда 263,9 млрд сўмлик харид натижаларини бекор қилди.
2024 йилда 263,9 млрд сўмлик ноқонуний ўтказилган харид натижалари бекор қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумот берди.
Жумладан, 2024 йилда 552,5 млрд сўмлик 273 та харид ўрганилган ва 234 та ҳолатда 263,9 млрд сўмлик харид натижалари бекор қилинган. Бу қарийб 86 фоизни ташкил қилади.
Шу билан бирга, ноқонуний харидлар юзасидан вазирлик ва идораларга 257 та тақдимнома киритилган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига 273 та сўровнома юборилган.
Қонунчилик талабларини бузган 104 нафар шахс маъмурий, 85 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган.
Қайд этилишича, давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилаётган харидларда қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳолатларини мониторинги давом эттирилади.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди
Жаҳон | 00:43
-
Нидерландия қироли мамлакатни «тиш-тирноғигача қуроллантиришга» чақирди
Жаҳон | 00:22
-
Қирғизистонда РФ армиясига ёллаш иши бўйича россиялик политтехнолог ҳибсга олинди
Жаҳон | 23:58 / 24.04.2025
-
Трамп миллионерлар учун солиқларни оширишдан бош тортди
Жаҳон | 23:25 / 24.04.2025
Мавзуга оид

16:53 / 08.03.2025
“Коррупция барибир йўқолмайди деган кўникиш пайдо бўлиб қолди” - экспертлар билан суҳбат

16:39 / 17.01.2025
Давлат харидларида инсофсиз ижрочилар реестри шакллантирилади

16:22 / 28.11.2024
«Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» дастурлари йўлга қўйилади

11:33 / 15.11.2024