ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Афғонистондаги мавжуд вазият, шунингдек, Ўзбекистон ва Мисрнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни икки томонлама ва кўп томонлама шаклларда кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Томонлар Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги ҳақида фикр алмашдилар.

Элчи Тошкентнинг Афғонистон бўйича ягона минтақавий позициясини ривожлантириш ва мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.